Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ФАРҒОНА ТУМАНИДА 39 НАФАР ХОТИН-ҚИЗЛАРГА СУБСИДИЯ АСОСИДА ТИКУВ МАШИНАЛАРИ ТОПШИРИЛДИ.
2022-11-16 10:05:11 361
Фарғона туманида тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш истагида бўлган, «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритилган 39 нафар хотин-қизларга тикув дастгоҳлари бепул тарқатилди.
Фарғона тумани ҳокими Хамидулло Иномов туманда оғир шароитларда яшаётган аёлларнинг муаммоларини ўрганиш, уларни меҳнат бозорида талаб этилаётган касблар бўйича қайта тайёрлаш ва ишга жойлаштириш, тадбиркорлик фаолиятини ташкил этишига кўмаклашиш мақсадида Хотин-қизлар билан ишлашга алохида эътибор қаратиб келмоқда.
Туман ҳокими ва сектор рахбарлари томонидан тумандаги хотин-қизлар билан очиқ мулоқот ўтказиб келинмоқда. Мулоқотлар давомида «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритилган бир гуруҳ хотин-қизларнинг мурожаат ва муаммоларини эшитиб, тегишли мутасаддиларга мурожаатларнинг ечими бўйича топшириқ берилган.
Тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш истагида бўлган, аммо амалга ошираолмаётган, «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритилган 39 нафар хотин-қизларга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 11-майдаги 252-сонли "Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидиялар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомини тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига мувофиқ, ўзини-ўзи банд қилиш истагида бўлган ишсиз хотин-қизларга хоким ёрдамчилари тавсиясига асосан субсидия асосида замонавий тикув дастгоҳлари топширилди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Instagram |
Youtube |
Telegram