Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ШОҲИМАРДОНДА ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ МАРКАЗИНИНГ ФИЛИАЛИ ИШ БОШЛАДИ
2022-11-17 16:51:41 367
Вилоятимизнинг эксклав ҳудуди Шоҳимардон ва Ёрдон МФЙда бугунги кунда 6 минг 500 нафардан ортиқ фуқаролар истиқомат қилади. Вилоят адлия бошқармаси ҳамда Фарғона туман ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган туман Давлат хизматлари марказининг “Шоҳимардон” филиали бугун шоҳимардонликлар ва ёрдонликлар ихтиёрига тантанали топширилди.
Очилиш маросими тадбирида расмийлар билан биргаликда, фуқаролар, маҳаллий тадбиркорлар, кенг жамоатчилик фаоллари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.
Мазкур ҳудудда истиқомат қилувчи фуқаролар давлат хизматини олиш учун 54 км масофа босиб ўтишга мажбур бўлишган. Масалан,мана шу узоқ йўл қийинчиликлари мобайнида оддий фуқаро бир кунда 4 та, бориш ва келишни хисобга олганда жами 8 та божхона чегара постидан ўтишга мажбур эди. Хуллас биргина давлат хизматидан фойдаланиш учун вақт, маблағ сарфлаб туман марказига келинган.
Эътиборли жиҳати шундаки, ДХМ ларида кўрсатиладиган 170 дан ортиқ хизматлардан маҳалий аҳоли вакиллари филиалга келиб бемалол фойдаланишлари мумкин бўлди.
Бугунги кунда Фарғона вилоятида Давлат хизматлари марказларининг 12 та филиаллари фаолият юритаётган бўлса, ушбу филиалнинг бошқа филиаллардан фарқли томони филиалда дам олиш кунларидан ташқари ҳар куни фуқароларга хизматлар кўрсатилади.
Филиал очилишининг биринчи куниёқ фуқароларга 30дан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Instagram |
Youtube |
Telegram