Шрифт ўлчами Ранг Расм

Ижтимоий тармоқлар

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 20 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ХАЙРУЛЛО БОЗОРОВ: ВИЛОЯТИМИЗДАГИ ПИЛЛАНИ ЧУҚУР ҚАЙТА ИШЛАШ КОРХОНАЛАРИ УЧУН ЖАҲОН БОЗОРЛАРИ ТАЛАБИГА МОС СОФ ВА АРАЛАШ ИПАК ГАЗЛАМАЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРИШГА ЎТИШ ДАВРИ КЕЛДИ

×

 2022-11-19 08:54:12    385

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бугун Фарғона тумани Дилкушо МФЙ ҳудудидаги “Водил ипак йигирув” шўъба корхонасида бўлиб, жорий йилда амалга оширилган ипак ишлаб чиқариш фаолиятини кенгайтириш лойиҳаси билан танишди. Қиймати 22 миллиард сўм бўлган лойиҳанинг ишга туширилиши натижасида 312 тонна ишлаб чиқариш қуввати шакллантирилди, 90 та иш ўрни яратилди. 


Корхона раҳбари билан мулоқот қилган вилоят ҳокими, соҳага замонавий технологияларини жорий этиш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулот турларини янгилаш ва кенгайтириш лозимлигини қайд этди. Ишлаб чиқарилаётган матоларнинг эни камбар эканлиги хорижда муваффақиятли рақобат қилишда қийинчиликлар туғдираётгани, жаҳон бозори конъюнктурасининг тез фурсатлар билан ўзгариб бораётганлиги, истеъмолчиларнинг талаблари кучаяётганлигига эътибор қаратган Хайрулло Бозоров, вилоятимиздаги пиллани чуқур қайта ишлаш корхоналари учун жаҳон бозорлари талабига мос соф ва аралаш ипак газламалар ишлаб чиқаришга ўтиш даври келганини таъкидлади.


Бу борада янги лойиҳаларни ишлаб чиққан корхоналар ҳар томонлама қўллаб-қувватланиши маълум қилинди.







Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Instagram | Youtube | Telegram