Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
МИНДОНДА 120 ЎРИНЛИ ЯНГИ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ
2022-11-19 09:03:22 351
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Фарғона тумани Миндон МФЙ ҳудудида 120 ўринли янги мактабгача таълим муассасасини фойдаланишга топшириш тадбирида иштирок этди.
Объект қурилишига 2,5 миллиард сўм маблағ сарфланди. Бугунги кунда мазкур таълим ташкилоти тўлиқ қувватда фаолият олиб бормоқда. Замонавий муассасада кичкинтойларнинг сифатли бошланғич таълим олишлари, ҳар томонлама соғлом ўсиб-улғайишлари учун барча шароитлар муҳайё қилинди.
Хайрулло Бозоров, вилоят прокурори Бахтиёр Исмоилов билан бирга муассаса ҳудудида кўчат экиш жараёнида ҳам иштирок этди.
Маълумот учун, Фарғона туманида бугунги кунда 57 та давлат, 16 та давлат-хусусий шериклиги асосидаги, 12 та хусусий ҳамда 16 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолият олиб бормоқда. Туманда 3-7 ёшли болалар сони 17 мингдан зиёд бўлиб, ҳозирда уларнинг 89,1 фоизи мактабгача таълим билан қамраб олинган.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Instagram |
Youtube |
Telegram