Шрифт ўлчами Ранг Расм

Ижтимоий тармоқлар

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 18 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ОИЛАДА АЁЛЛАРГА НИСБАТАН ТАЗЙИҚ ЎТКАЗИЛИШИ ВА ЗЎРАВОНЛИК СОДИР ЭТИЛИШИНИ ОЛДИНИ ОЛИШ МУАММОЛАРИ

×

 2022-11-30 19:52:11    338

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини оиладаги зўравонликдан ҳимоя қиладиган ҳамда унинг олдини олиш ва тугатишга нисбатан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолиятини тартибга соладиган бир қатор қонунчилик ва норматив-ҳуқуқий актлар қабул қилинган. Улар асосини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ташкил этади. Конституция оила ва инсоннинг ҳуқуқ, эркинлик ва манфаатларини муҳофаза этишни белгилайдиган ва кафолатлайдиган нормалар асоси бўлиб, қуйидагиларини мисол қилиб келтириш мумкин:

-Ўзбекистон Республикасида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенгдирлар (18-модда). Яшаш ҳуқуқи ҳар бир инсоннинг узвий ҳуқуқидир. Инсон ҳаётига қасд қилиш энг оғир жиноятдир (24-модда);

-Ҳар ким эркинлик ва шахсий дахлсизлик ҳуқуқига эга. Ҳеч ким қонунга асосланмаган ҳолда ҳибсга олиниши ёки қамоқда сақланиши мумкин эмас (25-модда);

-Ҳар ким ўз шаъни ва обрўсига қилинган тажовузлардан, шахсий ҳаётига аралашишдан ҳимояланиш ва турар жойи дахлсизлиги ҳуқуқига эга. (27-модда);

-Ҳар бир шахсга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмаларининг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади (44-модда);

-Вояга етмаганлар, меҳнатга лаёқатсизлар ва ёлғиз кексаларнинг ҳуқуқлари давлат ҳимоясидадир (45-модда);

-Аёллар ва эркаклар тенг ҳуқуқлидирлар (46-модда).

Оила кодекси оила ва қариндошлик муносабатлари доирасини белгилаб беради. Унинг нормалари асосида оила ҳуқуқи ва манфаатлари ҳимояси ва муҳофазасининг ҳуқуқий кафолатлари белгиланган, эр-хотин, ота-она ва болалар, оиланинг бошқа аъзолари ўртасидаги низоларни ҳал қилиш қоидалари тартибга солинади ҳамда ўз мажбуриятларини  бажармаганлиги натижасида келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлар белгилаб берилган.

Тегишли тамойиллар:

-оилавий муносабатларда фуқароларнинг тенглиги тамойили;

-эр-хотинликда мажбуриятларнинг тенглиги тамойили;

Оила кодексида қуйидагилар белгиланган:

-шахс қонун билан белгиланган тартибдагина оиладан мажбурий тарзда ажратиб қўйилиши мумкин;

-ҳеч кимнинг оилавий ҳаётига аралашишлигига йўл қўйилмайди;

-оилавий муносабатларни тартибга солиш қатнашчиларнинг шахсий ҳаётини сир тутиш, уларнинг шахсий эркинлик ҳуқуқи ва оилавий ҳаётга ўзбошимчалик билан аралашишга йўл қўйилмаслик ҳуқуқларини инобатга олиш билан амалга оширилади.;

-оилавий муносабатларнинг иштирокчилари жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеи, иқтисодий аҳволи, турар жойи ва бошқа хусусиятларига кўра имтиёзлар ёки чекланишларга эга бўлмайди;

-аёллар ва эркаклар оилавий муносабатларда, никоҳда ва оилада тенг ҳуқуқ ва ажбуриятларга эгадирлар;

-оилавий муносабатлар адолатга асосан тартибга солинади;

-жамиятнинг аҳлоқий асосларига кўра ихтиёрийлик ва онглилик.

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида рўзғорда содир этилиши мумкин бўлган ҳамда ижтимоий тартиб ва ижтимоий хавфсизликка таҳдид соладиган маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик белгиланган. Иштирокчилари кўпинча ўзаро оила-никоҳ ёки қўни-қўшничилик муносабатларида бўлган шахслар ўртасида содир этиладиган ва кенг тарқалган ҳуқуқбузарликларга қуйидагиларни мисол келтириш мумкин: ҳақоратлаш (Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс, 41-модда), енгил тан жароҳати етказиш (52-модда), майда безорилик (183-модда). Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида қуйидаги жиноятлар кўрсатилган: қасддан одам ўлдириш (97-модда), ўзини-ўзи ўлдириш даражасига етказиш (103-модда), қасддан баданга тан жароҳати етказиш (104, 105, 109-моддалар), қийноқ (110-модда), ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш (112-модда), аёлни жинсий алоқа қилишга мажбур этиш (121-модда), зўрлик ишлатиб ғайриқонуний равишда озодликдан маҳрум қилиш (138-модда) ва ҳ. к.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги ”Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони республика ҳаётидаги муҳим ўзгаришлардан бири бўлди. Мазкур Фармонга асосан 2018 йил 1 апрелдан маҳалла фуқаролар йиғинларида Хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-аҳлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутухассислар ўз фаолиятларни бошлашди. Аёлларнинг сиёсий ҳаётдаги ролини ошириш бўйича ўзгаришлар сиёсий соҳага ҳам таъсир қилди. Хусусан, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида”ги қонуннинг 22-моддасига кўра сиёсий партиялар томонидан Қонунчилик палатасига аёлларнинг депутатликка номзод этиб кўрсатилишида 30 фоизлик квота белгиланди. Бу қоида аёлларнинг сайловолди кампаниясидаги фаоллигини оширади ва уларнинг депутат этиб сайланиши борасидаги имкониятларини кенгайтиради ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатасида аёллар сонининг кўпайиши учун шароит яратади. Демократия ва ҳуқуқ тамойилларига нафақат давлат органлари, балки алоҳида шахслар томонидан ҳам риоя этилиши ҳуқуқий давлат учун муҳимдир. Бундай давлатда инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларига ҳурмат, инсон қадрини таҳқирлаш, инсонга нисбатан зўравонлик қилиш, айниқса, қуллик, одам савдоси ва уни эксплуатация қилиш билан мутаносиб эмас.

Шуни таъкидлаш керакки, ўтиш даврининг энг муҳим ва ечими кечиктириб бўлмайдиган муаммоларидан бири-оиладаги зўравонлик муаммосидир. Умумий кўринишда оиладаги зўравонликни қуйидагича фарқлаш мумкин: аёлларга нисбатан зўравонлик, болаларга нисбатан зўравонлик ва қариндошларга нисбатан зўравонлик. Оилавий муносабатларда тенг ҳуқуқлиликка эришиш - инсон ҳуқуқлари тизимига доир ижтимоий-демократик институтнинг таркиб топиши натижасидир. Унинг вужудга келишига жинсларнинг давлат тузилмаларида, ҳукумат билан ва ўзаро муносабатларида тегишли нормаларни топишнинг мураккаб жараёни сабаб бўлган. Тарих шундан далолат берадики, тенг ҳуқуқлилик ғояси ҳамда уни амалга ошириш одоб-аҳлоқ, маънавий-маданий ва диний жиҳатлардан иборат мажмуани ўз ичига олади.

Аёллар деярли барча давлатлар аҳолисининг ярмидан кўпини ташкил қилади, шунинг учун аҳоли ярмининг ҳуқуқлари поймол қилинганда, амалда демократияга асосланган жамият тўғрисида гапириш қийин. Аёллар устидан зўравонлик муаммоси давлатдаги носоғлом ижтимоий-маънавий муҳит ва янги ижтимоий муносабатларни яратишдаги қолоқликдан далолат беради. Гарчи инсонга нисбатан барча турдаги зўравонлик ва камситишларни бартараф этиш тақозо этилсада, аёлларга нисбатан зўравонлик алоҳида аҳамиятга муҳтож, чунки бу ҳолат бутун жамиятга тегишлидир.

Оилада аёллар устидан зўравонлик жиддий муаммодир. БМТда эълон қилинган гендер тенгсизлиги тўғрисидаги маърузада таъкидланганидек, дунёдаги аёлларнинг учдан бири ўз ҳаётида зўравонликка учраган. “Дунёдаги аёлларнинг учтадан биттаси ўз ҳаётида зўравонликка учраган-бу ҳайратлантирадиган статистика. Гендер дискриминацияси-барча камситишлар ичида энг ёмони”-деб таъкидлаган эди БМТ Бош секретарининг иқтисодий ва ижтимоий масалалар бўйича ўринбосари Жозе Антонио Окампо.

Оиладаги зўравонлик сезиларли тиббий харажатларга олиб келади. Жаҳон банки Раисининг “Дунё ривожи тўғрисидаги маъруза”сида таъкидлаганидек, “саноати ривожланган мам лакатларда номусга тегиш ва оиладаги зўравонлик 15 ёшдан 44 ёшгача бўлган соғлом аёлларнинг беш йиллик умридан қарийб бир йилини ўғирлайди”. Шунингдек, ҳужжатда айтиладики, “аҳоли жон бошига ҳисоблаганда оиладаги зўравонлик оқибатида репродуктив ёшдаги аёллар соғлигига тегадиган зарар ривожланган ва ривожланаётган мамлакатларда тахминан бир хил”. Оиладаги зўравонлик ҳудуд ёки қитъалар доираси билан чегараланмайди ва дунёнинг барча давлатларида турли даражада мавжуд. Бу ҳақда гапирмаслик маъқул кўрилсада, дунёда оиладаги зўравонлик шакллари анча кенг тарқалган. Бу ҳолатнинг кўлами нафақат жамият аъзоларининг кўпчилиги томонидан, балки иллатга қарши курашишга қаратилган касб вакиллари томонидан ҳам тўла англаб етилмаган. Кўпчилик оиладаги зўравонликни давлат иши деб эмас, ҳар бир оиланинг ички муаммоси, деб ҳисоблайди. Жабрланганлар сони ва ҳимояланиш улублари тўғрисида маълумотнинг йўқлиги эса бу ҳолатни янада мураккаблаштиради.

Оиладаги зўравонликдан жабрланганларни ҳимоя қилишнинг қонунда назарда тутилган ҳуқуқий чоралари ҳар доим ҳам самарали эмас ва уларни суд органлари, прокуратура ва ички ишлар органлари томонидан қўллаш амалиёти жабрланувчиларнинг одил судловдан фойдаланишини таъминлай олмайди.

Ҳуқуқнинг турли тармоқ нормалари бир-биридан алоҳида амалга оширилмоқда, масалан, жиноий-ҳуқуқий нормалар жабрланувчини ҳимоя қилишнинг фуқаролик-ҳуқуқий чоралари билан бирга қўлланилмайди, гарчи кўпинча улар биргаликда самаралироқ бўлсада. Жабрланувчини ҳимоя қилишнинг ноюридик воситаларидан: психологлар, ижтимоий ва тиббиёт ходимлари ёрдамидан фойдаланилмайди. Тармоқлараро ёндашувнинг йўқлиги натижасида оиладаги зўравонлик муаммосининг ечимига зарар етади.

Оиладаги зўравонлик - бу оила аъзоларига жисмоний ёки руҳий зарар етказиши  мумкин бўлган ёки етказадиган, жинс хусусиятига кўра содир этилган зўравонлик акти ёки оилада, шахсий ҳаётда учрайдиган озодликдан ўзбошимчалик билан маҳрум қилиш ёки унга мажбурлаш таҳдиди. Оиладаги зўравонлик бу оиланинг бир аъзоси томонидан бошқа аъзосига нисбатан қасддан содир этилган ҳаракатдир. Бунда зўравонликка учраган оила аъзосининг конституцион ҳуқуқ ва эркинликлари поймол қилиниб, унга руҳий ёки жисмоний зарар етказилади. Бундан ташқари, зўравонлик оиланинг вояга етмаган аъзосига нисбатан содир этилган бўлса, унинг жисмоний ёки руҳий ривожланишига зарар етади. Оиладаги зўравонлик объекти бўлиб оиланинг ҳар бир аъзоси - эр-хотин, болалар, қария ота-оналар бўлиши мумкин, шунинг учун оиладаги шафқатсизликнинг уч тури алоҳида кўрсатилади.                                                       

Хусусан:

-эр ёки хотиннинг бир-бирига нисбатан муносабатида;

-ота-оналарнинг болаларига нисбатан муносабатида;

-болалар ёки набираларнинг қария қариндошларга нисбатан муносабатида.

Аммо миллий одатлар ва маданий анъаналарга кўра улар билан бирга яшайдиган қариндошлар ҳам оила аъзоси ҳисобланади. Шундай қилиб, оиладаги зўравонлик “оила иши” бўлмай, ваҳоланки кўпинча жамоатчилик ўртасида шундай фикр мавжуд, бутун жамият ва оила ривожига жиддий зарар етказадиган бўйсундирувчи муносабатлар тизимидир. Шунинг учун ҳам оиладаги зўравонликнинг асосий уч шакли алоҳида кўрсатилади- жисмоний, руҳий ва жинсий. Бунда жинсий зўравонлик биринчи марта алоҳида тоифа сифатида кўрсатилган.

Қонунларда келтирилган яна шундай янги ҳолатлардан бири бу халқаро андозаларнинг риоя этилишига асосланган ва зўравонликдан жабр кўрган оила аъзоларини ҳимоя қиладиган механизмларни яратишдир. Улар жумласига тезкор имтимоий ёрдам сифатида оиладаги зўравонликнинг олдини олишни киритамиз. Бунда оила аъзосининг ҳаёти ва соғлиги учун бевосита хавф туғилганида бу хавфни бартараф этиш учун ҳамда кечиктириб бўлмайдиган ҳолатларда оила аъзосининг хавфсизлигини таъминлаш учун тегишли хизматлар томонидан ёрдам кўрсатилади.

  

Жиноят ишлари бўйича Фарғона туман судининг раиси Х.Холиқов


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Instagram | Youtube | Telegram