Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Расмий муносабат
2022-11-30 19:55:30 341
Ижтимоий тармоқларда Фарғона туманидаги “Ёшларобод” МФЙда 2014 йилда қурилган чорва моллари бозори ҳозирги кунга келиб яроқсиз дея ёпиб қўйилгани, лекин фуқаролар ушбу бозорни кўчирмасликни сўрашаётгани таъкидланган видеомурожаат эълон қилинди.
Мурожаат юзасидан қуйидагилар маълум қилинади, тумандаги Ёшларобод қишлоғида жойлашган "Водил деҳқон бозори" МЧЖга қарашли чорва ҳайвон бозори Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28-августдаги "Бозорлар ва савдо комплексларини фаолиятини тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 253-сонли қарори талабларига мос келмаганлиги, жумладан, чорва ҳайвон бозорига қарашли 0,4 га ер майдони "Ёнғинга қарши кураш" жамияти ҳисобида эканлиги, тегишли масъул ташкилотларнинг хулосаларига кўра, санитария ва ветеринария ҳолатлари ҳамда экология ва ёнғинга қарши хавфсизлик талабларининг бузилиши ҳолатлари қайд этилганлиги, бу эса юқоридаги қарорнинг 68-бандига асосан бозор фаолиятини тўхтатиб туриш учун асос эканлиги, лекин туман аҳолисини чорва ҳайвон бозорига бўлган талабини таъминлаш мақсадида Водил қишлоғи Висол кўчасида янги ташкил этилган "Исломжон Хамдамжон Файз" МЧЖ томонидан қурилган замонавий типдаги чорва ҳайвон бозорига кўчирилишини, бу борада туман Экология бўлими, туман СЕО ва ЖС ва Фавқулотда вазиятлар туман бўлимининг тегишли ижобий хулосалари олинганлигини билдириб ўтилади.