Шрифт ўлчами Ранг Расм

Ижтимоий тармоқлар

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 39 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ФАРҒОНА ТУМАНИДА КОНСТИТУЦИЯ КУНИ КЕНГ НИШОНЛАНДИ

×

 2022-12-06 23:17:59    436

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона туманида Бош қомусимиз қабул қилинганлигининг 30 йиллиги муносабати билан тақдирлаш маросими ва тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди. Унда туман мутасаддилари, халқ таълими, соғлиқни сақлаш тизими ходимлари, махалла фуқаролар йиғини раислари, хотин-қизлар фаоллари, ҳоким   ёрдамчилари, ёшлар етакчилари, шунингдек, қатор корхона-ташкилотлар, муассасалар раҳбарлари ва ходимлари қатнашди.





Тантанада туман ҳокими Х.Иномов сўзга чиқди. Йиғилганларни, улар тимсолида мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлашда ўз ҳиссасини қўшаётган туман халқини қутлуғ сана, давлатимиз Конституцияси қабул қилинганининг 30 йиллиги билан самимий муборакбод этди. 

Таъкидланганидек, бундан 30 йил муқаддам мустақил Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси қабул қилиниши, ҳеч шубҳасиз, мамлакатимиз тарихида янги даврни бошлаб берди. 

Ўтган даврда Конституциямиз юртимизда ҳуқуқий демократик давлат, эркин бозор муносабатлари ва хусусий мулк устуворлигига асосланган иқтисодиётни қуриш, халқимиз учун фаровон ҳаёт барпо этиш, Ўзбекистоннинг халқаро майдонда муносиб ўрин эгаллашида мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилмоқда. 

Бош Қомусимиз халқаро ҳужжатлар талабларига тўла мос ҳолда, инсон ва фуқароларнинг шахсий эркинликлари, сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқларини кафолатлаб берди. Инсоннинг маънавий камол топиши ва ҳар томонлама ривожланиши учун зарур шарт-шароит яратди. 

Мамлакатимизда Президентимиз раҳбарлигида Тараққиёт стратегияси доирасида халқимизни рози қилиш, қишлоқларимизни янада обод этиш, одамлар турмуш даражасини яхшилаш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ишларда ҳам кўришимиз мумкин.








Маълумки, Конституция ҳар қандай демократик давлатнинг ҳуқуқий асоси ҳисобланади. Унда муайян мамлакат суверенитети, давлат ва жамият бошқаруви тизими, бу ерда истиқомат қилаётган аҳолининг устувор ҳуқуқлари белгилаб берилади.

Зеро янги Ўзбекистон Конституцияси шу юртда яшаётган ҳар бир фуқаро, ҳар бир шахснинг қонуний манфаатларини ифода этиши ва инсон қадри тамойилини акс эттириши зарурдир. 

Тумандаги маданият уйида туман санъат усталари, ёш хонандалар, болалар мусиқа ва санъат мактаблари ўқувчилари томонидан тайёрланган концерт дастури, миллий куй-қўшиқлар тадбир иштирокчиларига байрамона кайфият бағишлади.












Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Instagram | Youtube | Telegram