Шрифт ўлчами Ранг Расм

Ижтимоий тармоқлар

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 6 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ФАРҒОНА ТУМАНИДА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ХОДИМЛАРИ КУНИ КЕНГ НИШОНЛАНДИ

×

 2022-12-12 16:15:58    423

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона туманидаги “Шокиржон ота” тантаналар саройида Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан катта байрам тадбири ўтказилди. Тадбирга туманнинг қишлоқ хўжалиги соҳасида юқори ҳосилдорликка эришган фермер хўжаликлари, томорқачилар, олим ва сувчилар, илғор теримчилар, қўйингки тизимнинг барча фидойилари таклиф этилди.

Фарғона тумани ҳокими Иномов Хамидулло Таджиевич байрамга йиғилганлар ва улар орқали барча қишлоқ хўжалиги ходимларини сана муносабати билан муборакбод этди.

Қайд этилганидек, Фарғона туманининг қишлоқ хўжалик ходимлари ҳам жорий йилни салмоқли ютуқлар билан якунлаб, келгусида бундан-да юқори марраларни кўзлашмокда.

Бунга кўп жиҳатдан туманда пахта-тўқимачилик кластери иш юритилганлиги қўл келди. Суғориш қийин, ер унумдорлиги нисбатан паст бўлган майдонларда ташкил этилган пахта-тўқимачилик кластерлари ўз самарасини кўрсатди. 2200 гектар ерда томчилатиб суғориш усули йўлга қўйилди. Харажат 35 фоизга қисқарди. Пахтадан ўртача 30 центнердан ҳосил олинди.







Бундан ташқари паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик ва бошқа соҳаларда ҳам олдинги йилларга қараганда кўпроқ маҳсулот етиштиришга эришилди. Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноатини ривожлантиришга каратилган инвестициявий лойиҳаларнинг ижросини таъминлаш буйича манзилли ишлар амалга оширилди.








Қишлоқ хўжалиги ходимлари экинлардан мўл ҳосил етиштириш, уни қайта ишлаш, халқимиз фаровонлигини ошириш, мамлакат экспорт салоҳиятини юксалтириш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш йўлида бор куч, маҳорат, билим ва тажрибаларини ишга солиб меҳнат қилмоқдалар.

Замин заргарларининг аграр сектордаги ислоҳотларни бекаму кўст амалга ошириш, инновацион технологияларни қўллаш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, илғор тажрибаларни амалиётга жорий этишдаги саъй-ҳаракатлари ўзининг ижобий самараларини бераётганлиги эришилган юксак натижаларда ҳам яққол намоён бўлмокда.

Албатта, ерга меҳрини бериб, ундан ризқ-рўз ундираётган деҳқонлар дунёдаги энг шарафли касб эгалари ҳисобланишади. Ҳосил байрами баҳонасида туманнинг аграр соҳасида хизмат қилаётган бир гуруҳ фидойилар туман ҳокимлигининг эсдалик совғалари, диплом ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар.

Байрам тадбири элимиз ардоғидаги санъаткорларнинг концерт дастури билан давом этди.














Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Instagram | Youtube | Telegram