Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
МАЛАКАЛИ ЮРИДИК ЁРДАМ ФУҚАРОЛАРНИНГ ҲУҚУҚИЙ ҲИМОЯСИНИ ТЎЛИҚ ТАЪМИНЛАШНИНГ МУҲИМ ВОСИТАСИДИР
2022-12-28 12:01:25 517
Адвокатнинг ёрдамига муҳтож бўлиб келган шахслар у билан мулоқотда бўлиш жараёнида ўзларининг конституциявий ҳуқуқ ва бурчларини, ҳақ-ҳуқуқларини тиклаш учун қайси қонун ва усуллар билан химоя қилиши мумкинлиги хақида маълум ҳуқуқий тушунчалар ҳосил қиладилар, у ёки бу хукуқий муносабатларни тартибга солувчи қонунларнинг моҳияти билан танишадилар. Бильакс, адвокатнинг ушбу йўналишдаги фаолияти жамиятимизнинг айрим аъзоларини ҳуқуқий бефарқлик кайфиятидан қутқаради. Уларнинг сиёсий, ҳуқуқий фаоллигини оширишга хизмат қилади.
Аввало шуни айтиш керакки, ҳимояга дахлдор бўлган ҳуқуқ уни амалга оширишнинг кафолатлари билан узвий боғлиқцир. Ҳимояланиш ҳуқуқи суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд томонидан гумон қилинувчига берилган ҳуқуқларни тушунтириб бериш ҳамда қўйилган айбловдан ҳимояланиш учун барча восита ва усуллардан фойдаланишдан иборат.
Шунингдек, айбланувчини ҳимоя ҳуқуқи билан таъминлашни қандайдир бир процессуал хуқуққа тенглаштириш ҳам керак эмас. Негаки, айбланувчи (гумон қилинувчи, судланувчи)ни ҳимоя ҳуқуқи билан таъминлаш бу шахсий ҳамда ҳимоячи орқали эълон қилинган айбловдан ҳимояланишга оид процессуал ҳуқуқлар мажмуи ҳисобланади.
Амалдаги қонунчиликка кўра ҳимоячининг ишда иштироки айблов эълон қилинган ёки гумон қилинувчи деб эътироф этилганлиги тўғрисида қарор чиққан ёхуд у ушланган пайтдан бошлаб рухсат этилади. Айбланувчи ўзининг қонуний манфаатлари ҳамда ҳақҳуқуқини ҳимоя қилиш юзасидан кенг қамровли ҳуқуқларга эга. Жумладан, у ўзининг нимада айбланаётганини билиш, қўйилган айблов ва ишнинг бошқа ҳар қандай ҳолатлари бўййча кўрсатма ҳамда тушунтириш бериш, ҳимоячига эга бўлиш, у билан ҳоли учрашиш, дастлабки тергов тамом бўлгач ишнинг барча кдасмлари билан танишиб чиқиш, суриштирувчн, терговчи, прокурор ва суднинг ҳаракатлари ҳамда қарорлари устидаи шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
Айбланувчи ҳимоячини ўз хоҳишига асосан танлаш ҳуқуқига эга. ЖПКнинг 49-моддасига мувофиқ, ҳимоячи гумон қилинувчи, айбланувчи ва судланувчининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини қонунда белгиланган тартибда ҳимоя қилиш ҳамда уларга зарур ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ваколатига эга бўлган шахс саналади.
Шу ўринда табиий савол туғилади: хўш, жиноят ишида кимлар
ҳимоячи сифатида иштирок этиш ҳуқуқига эга?
Жиноят ишида адвокатлар, махсус рухсатномага эга шахслар, жамоат бирлашмалари вакиллари ҳимоячи сифатида қатнашиши мумкин. Гумон қилинувчи, айбланувчи ва судланувчининг илтимосига кўра, суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд ишда ҳимоячининг иштирок этишини таъминлаши керак.
Бундан ташқари, ёлланган ҳимоячининг йигирма тўрт соат ичида иштирок этишга имконияти бўлмаса, суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд гумон қилинувчи, айбланувчи ва судланувчига ёхуд уларнинг қариндошларига бошқа ҳимоячини таклиф этиш, ҳимоячи тайинлашни сўраб, адвокатлик бюроси, адвокатлар ҳайъати ёки фирмасига мурожаат қилишни тавсия этади. Ҳимоячи эса исталган вақтда ишда иштирок этишга киришишга ҳақлидир.
Энг муҳими, ҳимояланиш ҳуқуқига қўшимча кафолат сифатида процессуал қонунчилик айбланувчига, ҳатто уларнинг илтимоси ёки хоҳишига зид бўлсада, тегишли равишда химоячи белгилайди.
ЖПКнинг 51-моддасига кўра, қуйидаги ишларда ҳимоячи иштирокини таъминлаш мажбурий саналади:
1. Вояга етмаганларнинг иши бўйича;
2. Соқов, кар, кўр, жисмоний нуқсони ёки руҳий касаллиги сабабли ўзини-ўзи ҳимоя қилиш ҳуқуқини амалга оширишга қийналадиган бошқа шахсларнинг иши бўйича;
3. Судлов иши олиб борилаётган тилни билмайдиган шахсларнинг иши бўйича;
4. Жазо чораси сифатида ўлим жазоси тайинланиши мумкин
бўлган жиноятларни содир этишда гумон қилинаётган ёки айбланаётган шахсларнинг иши бўйича;
5.Шахсларнинг манфаатлари қарама-қарши бўлиб, улардан
бири ҳимоячига эга бўлган ишлар бўйича;
6. Давлат ёки жамоат айбловчиси иштирок этаётган ишлар бўйича;
7.Жабрланувчининг вакили сифатида адвокат иштирок этаётган
ишлар бўйича;
8.Тиббий йўсинда мажбурлов чораларини қўллаш тўғрисидаги
ишлар бўйича.
Шунингдек, суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд ишнинг мураккаблиги ва бошқа ҳолатларидан келиб чиқиб, ҳимоячи иштирокини шарт деб топишга ҳақлидир.
Амалиётда шундай ҳоллар ҳам учрайдики, гумон қилинувчи ва судланувчининг илтимосига кўра бошқа шахслар томонидан ҳимоячи таклиф этилмайди. Бундай вазиятларда адвокатлик бюроси, адвокатлар ҳайъати ёки фирмаси раҳбари суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суднинг талаби бўйича дастлабки тергов ёки суд муҳокамасида иштирок этиш учун ҳимоячи тайинлаши шарт.
Гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи ҳимоячи билан битим тузган бўлса, адвокат ҳимоячи вазифасини бажаришни рад этишга ҳақли эмас. Ҳимоячи шахснинг қонуний манфаатлари ҳамда ҳуқуқларини ҳимоя қилаётган жараёнда айбланувчи ёки судланувчи қамоқда сақланаётган бўлса, у билан ҳоли учрашиш ҳуқуқига эгадир. Албатта, бундай вазиятда учрашувлар сони ва вақти чегараланмайди. Учрашув сони ва вақтининг чегараланмаслиги ҳимояланиш борасидаги ҳуқуқ доираси ҳамда ЖПКнинг 2-моддасида назарда тутилган жиноят процессуал ҳужжатларнинг моҳиятидан ҳам келиб чиқади.
Шундай қилиб, гумон қилинувчи, айбланувчи ва судланувчи ҳимоя ҳуқуқи билан таъминлаш тамойили қуйидагиларни ўз ичига олади:
1) қонун ҳужжатларида белгиланган суриштирув, тергов, про-
куратура органлари ва суднинг гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчини ҳимоя ҳуқуқи билан таъминлаш ва бундай имкониятларга эга бўлишга қаратилган чора-тадбирлар кўриш мажбурияти;
2) гумон қилинувчи, айбланув чи ва судланувчи бузилган қонуний манфаатлари ҳамда ҳуқуқларини тиклаш, бундай ҳуқуқбузарлик содир этган мансабдор шахсларни жавобгарликка тортувчи қонунда назарда тутилган барча восита ва усуллар;
ЖПКнинг 487-моддасида қайд этилганидек, процесс иштирокчиларини қонунда белгиланган ҳужжатлардан маҳрум қилган, бу ҳуқуқларни чеклаган ёхуд суд ишни ҳар томонлама кўриб чиқишига бошқача тарзда халал берган ҳамда қонуний, асосли ва адолатли ҳукм чиқаришга таъсир қилган ёки таъсир қилиши мумкин бўлган қоидабузарликлар ЖПК меъёрларини жиддий бузиш деб эътироф этилади.
Мазкур модданинг 2 қисми 8-бандига биноан эса, қонунга кўра ҳимоячининг иштироки шарт бўлса-ю, иш унинг иштирокисиз тергов қилинган ёки кўриб чиқилган бўлса, ҳукм бекор қилиниши керак. Бундай тамойилнинг мавжудлиги шундаи дарак берадики, ҳимоя қилиш билан таъминлаш шарти конституциявий ҳуқуқ ҳисобланади.
Гумон қилинувчи, айбланувчи ва судланувчини ҳимоя ҳукуқи билан таъминлаш-бу шахс манфаатларини кафолатлаш билан бирга, одил судловнинг яққол намунаси сифатида ғам алоҳида аҳамият касб этади. Бу тамойил ҳаётда нечоғлик ўз ифодасини топса, суд ҳокимиятига нисбатан ҳар бир фуқарода шунчалик ҳурмат ҳисси уйғонади.
Жиноят ишлари бўйича Фарғона туман судининг раиси Х.Холиқов
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Instagram |
Youtube |
Telegram