Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
МУНОСАБАТ
2020-07-21 17:10:53 1201
Фарғона тумани, Беруний МФЙ, Янги Бўстон кўчасидаги бир гуруҳ фуқаролари ижтимоий тармоқлар орқали « Бизда ичимлик суви муаммо. Бир ҳафта олдин сув чиқиб турарди, энди ўша ҳам йўқ. Чунки насос куйибди. Сув идорасидан амалий ёрдам сўраймиз (https://t.me/sizdantelegram/23395)” сарлавҳаси остида мурожаат билан чиқишган эди. Мазкур танқидий мақола юзасидан Фарғона тумани ҳокимлиги томонидан ишчи гуруҳ тузилиб, юқоридаги масала атрофлича ўрганиб чиқилди. Аниқланишича, мазкур МФЙда сув қудуғи насоси куйиб қолганлиги сабабли вақтинча аҳолига тоза ичимлик суви бир меъёрида етказиб беририлишининг имкони бўлмаган. Шу йилнинг 17 июнь кунидан эътиборан сув қудуғи насоси янгисига алмаштирилиб, ҳудуддаги барча кўчалар, уйларга бир маромда сув етказиб бериш ишлари амалга оширилмоқда.
Фарғона тумани Ахборот хизмати.