Shrift o'lchami Rang Rasm

Ижтимоий тармоқлар

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 14 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

НОЧОР ОИЛАЛАР ХОНАДОНЛАРИГА БАРАКА КИРДИ

×

 2020-08-03 15:27:38    1386

PDF yuklash
Chop etish


«Карантин қоидаларининг кучайтирилиши аҳоли турмуш тарзига ўз таъсирини кўрсатмай қолмади. Айниқса, чекловлар кам таъминланган, эҳтиёжманд оилалар, боқувчисини йўқотган фуқаролар турмуш тарзида  янада яққол намоён бўлди. Бу борада Фарғона туманида  пандемия даврида ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларини қўллаб-қувватлаш мақсадида бир қатор ҳайрли ишлар амалга оширилмоқда.Туманидаги 889 та эҳтиёжманд муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш учун шакллантирилган “темир дафтарлар”га тушган оилаларнинг  ҳар бирига 500 минг сўмдан моддий ёрдам пули  ва озиқ-овқат  маҳсулотлари Муборак Қурбон ҳайити арафасида  тарқатилди. Туман Давлат Солиқ инспекияси бошлиғи Дилшодбек Адҳамов  раҳабарлик қилаётган 4 секторда ҳам  бу борада бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.  Сектор худудидаги 14 МФЙларда жами 261 та оилалар бўлиб улардан 148 тасига моддий ёрдам ҳамда 121 та оила эҳтиёжманд оилалар рўйхатга олинган.


Куни кеча юқоридаги оилаларга 500 минг сўм  моддий ёрдам нақд пул шаклида ажратилди. Белгиланган миқдордаги маблағ ва 10 турдаги  озиқ-овқат маҳсулотлари сектор раҳбари ва бошқа масъуллар томонидан ҳар бир хонадонга етказиб берилди.
-Бугунги кунда аҳолини ночор қатламини қўллаб-қувватлаш  масаласига алоҳида эътибор беряпмиз. Мазкур маблағлар ва озиқ-овқат маҳсулотлари ҳақиқатан қийналган аҳоли вакилларига етиб бориши керак,- деди туман Солиқ инспекияси бошлиғи Д. Адҳамов.Аслида байрамлар, турли саналарда шароити оғир оилалардан хабар олиб, ёрдам бериш халқимизга хос анъаналардан ҳисобланади. Лекин карантин давридаги бу галги йўқловдан ночор оилалар хонадонларига барака кирди.


Фарғона тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.