Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ДИЛЛАРДА ҚУВОНЧ БИЛАН....
2020-08-11 18:33:09 1173
Президент фармони ва ҳукумат қарорига мувофиқ Фарғона туманидаги эҳтиёжманд оилаларга Пандемия даврида ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларини қўллаб-қувватлаш мақсадида бир марталик ёрдам нақд пул шаклида тарқатилмоқда.Фарғона туманида Карантин даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган "Темир дафтар"га киритилган оилалар ҳамда моддий ёрдам ва ижтимоий кўмакка эҳтиёжманд оилалар қайтадан кўриб чиқилди. Янгиланган рўйхат бўйича эҳтиёжманд оилаларнинг ҳар бир аъзосига 220 минг сўмдан пул тарқатилмоқда.Кам таъминланган эҳтиёжманд оила вакиллари Президент томонидан кўрсатилаётган бундай ғамхўрликлардан рози бўлишиб, Президентимизга ўз миннатдорчиликларини билдириб ўтдилар. “Ғамхўрлик учун Президентга раҳмат. Сира кам бўлмасинлар! Ш.Мирзиёевнинг бундай фазилатларидан мамнунман" - дейди “Саноат МФЙ ” 8- март кўчаси да яшовчи 83 ёшли Тожихон ая Даминова. -Кеча туманимиз ҳокими бизга ўхшаган “темир дафтар”га тушган оилаларга кириб хол-аҳвол сўраб озиқ-овқат маҳсулотлари билан сийлаган эдилар. Бугун Пошомиз 880 минг сўм пул юборибдилар. Фарзандларидан айрилган, боқувчисини йўқотган биздек инсонларга кўрсатилаётган эътибордан хурсандмиз. Илоҳим уларнинг умрлари узоқ бўлсин. Юртимизга кўз тегмасин. Яратган балолардан сақласин дейди- онахон кўзларида қувонч ёшлари билан дуога қўл очиб.«Юртимиз тинч бўлсин, юртбошимизни умрлари узоқ бўлсин» дейди Ҳосилот МФЙда яшовчи яна бир эҳтиёжманд оила аъзоси 87 ёшли Дилбархон момо Тешабоева.
Фарғона тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.