Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
МУНОСИБ МЕҲНАТ РАҒБАТЛАНТИРИЛМОҚДА
2020-08-12 15:11:56 1154
Давлатимиз раҳбари ҳар бир фуқаронинг муаммоси билан алоҳида шуғулланиш, бу синовли даврда рақамлар ортидан қувиш эмас, балки халқни рози қилиш учун чин кўнгилдан ишлаш кераклигини тез-тез таъкидлаганликлари бежиз эмас. Бу борада Фарғона туманида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Ҳабарингиз бор, туман ҳокими Шуҳратжон Мўминов жойлардаги ҳақиқий аҳволни ўрганиш мақсадида ҳудуддаги барча маҳаллалар фаоллари билан учрашувлар ўтказмоқда. Учрашув давомида аҳолидан кўплаб сўровлар тушаётганлигини инобатга олиниб, унинг бажарилишини шахсан ўз назоратига олган.Қисқа давр мобайнида аҳолининг сўровлари туман электр таьминоти корхонаси томонидан уддаланганлиги қувонарли. Учрашув давомида билдирилган таклифлар инобатга олиниб, “Шоҳимардонобод” МФЙ ҳудудидаги КТП №48ни юкини енгиллаштириш учун ўрнатилган КТПдан чиқувчи 2,5 км масофада ҳаво узатмаси реконструкция қилинди. “Марғилон” МФЙ ҳудудидаги КТП №744ни юкини енгиллаштириш учун ўрнатилган КТПмдан чиқувчи 1,4 км масофада ҳаво узатмаси реконструкция қилинди.
“Афросиёб” МФЙ ҳудудидаги КТП №559ни юкини енгиллаштириш учун ўрнатилган КТПмдан чиқувчи 0,5 км масофада ҳаво узатмаси реконструкция қилинди. “Оқтепа” МФЙ ҳудудидаги КТП №249ни юкини енгиллаштириш учун ўрнатилган КТПдан чиқувчи 2,2 км масофада ҳаво узатмаси реконструкция қилинди.“Афросиёб” МФЙ ҳудудидаги КТП №508ни юкини енгиллаштириш учун қўшимча КТП ўрнатилиб, ундан чиқувчи 0,63 км масофада ҳаво узатмаси реконструкция қилинди. “Юқори Арча” МФЙ ҳудудидаги КТП №119ни юкини енгиллаштириш учун қўшимча КТП ўрнатилиб, ундан чиқувчи 0,6 км масофада ҳаво узатмаси реконструкция қилинди.“Шифокор” МФЙ ҳудудидаги КТП №3ни юкини енгиллаштириш учун ўрнатилган КТПдан чиқувчи 1,71 км масофада ҳаво узатмаси реконструкция қилинди.“Саткак” МФЙ ҳудудидаги КТП №1017ни юкини енгиллаштириш учун қўшимча КТП ўрнатилди.“Наврўз” МФЙ ҳудудидаги КТП №841ни юкини енгиллаштириш учун қўшимча КТП ўрнатилди ва 2,1 км ҳаво тармоги қурилди.
“Меҳнатобод” МФЙ ҳудудидаги КТП №78ни юкини енгиллаштириш учун қўшимча КТП ўрнатилди.“Қораянтоқ” МФЙ ҳудудидаги КТП №7ни юкини енгиллаштириш учун қўшимча КТП ўрнатилди. “Беруний” МФЙ ҳудудидаги КТП №1243ни юкини енгиллаштириш учун ўрнатилган КТПдан чиқувчи 1,5 км масофада ҳаво узатмаси реконструкция қилинди.“Хонқиз” МФЙ ҳудудидаги КТП №184ни юкини енгиллаштириш учун ўрнатилган КТПдан чиқувчи 0,5 км масофада ҳаво узатмаси реконструкция қилинди.“Наврўз” МФЙ ҳудудидаги КТП №1090ни юкини енгиллаштириш учун қўшимча КТП ўрнатилди.Юқорида кўрсатилган МФЙ ҳудудларида қурилиш ишлари давом этмоқда.
Туман ҳокими Шуҳратжон Мўминов туман электр таьминоти корхонаси ходимларини халқни рози қилиш йўлидаги фидокорона меҳнатларини инобатга олиб, уларни моддий ва маънавий рағбатлантириш тўғрисида мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.
Фарғона тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.