Shrift o'lchami Rang Rasm

Ижтимоий тармоқлар

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 16 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

УЧИНЧИ СЕКТОРДА ҲАЙРЛИ ИШЛАР ДАВОМ ЭТТИРИЛМОҚДА

×

 2020-08-13 13:51:13    1304

PDF yuklash
Chop etish


Учинчи сектор раҳбари туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Фахриддин Ҳайитов ўз ходимлари билан ҳамкорликда коронавирус инфекциясининг ҳудудга кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича кўплаб чора- тадбирларни амалга оширмоқда.Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида 15 августдан карантин талабларини босқичма-босқич юмшатиш бўйича берилган топшириқлар ижросини таъминлаш борасида  бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, фуқароларга карантин қоидаларига ва белгиланган чекловларга қатъий риоя этиш ва жамоат жойларида ниқобларни тақиб юриш бўйича доимий тарғибот ишлари олиб борилмоқда. Кўча ва бозорларда осуда ҳаракатни таъминлашга эътибор кучайтирилмоқда.  3 сектор ходимлари аҳолини қинаётган муаммоларнини ҳал этишга амалий ёрдам бермоқдалар. Жумладан "Юқори Гулшан" МФЙ,  "Ҳамкор" кўчасига сектор раҳбарининг ташаббуси билан ички йўлларга шағал ётқизилди.


"Пастки Арча" МФЙ,  "Қуйи Арча" кўчаси 102-уйда яшовчи, эҳтиёжманд И.Абдуллакова бир амаллаб дарвоза сотиб олган эди. Ф.Ҳайитов  дарвоза ўрнатишни ўз зиммасига олиб, кўча дарвозасини ўрнатиш учун ночор оилани қўллаб ҳомийлик асосида пишиқ ғишт  олиб берилди. "Қўриқ" МФЙ, "Муслча" кўчасида яшовчи, кам таъминланган фуқаролар Қ.Юлдашев ва М.Расуловларга муқаддам ўзларининг кичик паррандачилик бизнесинин ривожлантириши учун товуқлар ажратилган эди  ва уларнинг ушбу бизнесини ривожлантиришга кўмаклашиш мақсадида товуқларга ем олиб берилди.Халқ дардига дармон бўлаётган ИИБ ходимлари ҳудудда истиқомат қилувчи “Темир дафтар”га киритилган эҳтиёжманд фуқаролар хонадонларига ташриф буюриб, уларга моддий ёрдам сифатида 10 донадан паррандалар тарқатдилар."Пастки Арча" МФЙ, "Қуйи Арча" кўчасида яшовчи, боқувчисини йўқотган  фуқаро Санобархон  Эргашева сингари ҳудудда яшовчи яшовчи 15 нафар кам таъминланган, эҳтиёжманд оилаларга моддий ёрдам кўрсатилиб, улар моддий-маънавий қўллаб-қувватлади.
15 нафар оилага  ун, ўсимлик ёғи,  гўшт маҳсулоти, қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотлари макарон,  шакар, 5 дона совун ва 10 донадан ниқоб ва бошқа бирламчи эҳтиёж моллари бепул тарқатилди.

Фарғона тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.