Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ДОЛЗАРБ МАСАЛА МУҲОКАМАДА
2020-08-18 15:14:46 1102
Бугун туман ҳокимлиги катта мажлислар залида халқ депутатлари Фарғона тумани кенгашининг навбатдаги ХII-сессияси бўлиб ўтди. Сессияда туманда карантин тартиблари босқичма-босқич юмшатиб борилиши муносабати билан фуқаролар санитария талабларига қатъий риоя этишлари зарурлиги, карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда яшаш ва меҳнат қилиш, соғлом турмуш тарзига амал қилиш ҳамда тўғри овқатланиш, аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдамининг ўз вақтида ва сифатли кўрсатилишини ташкил этиш масалалари юзасидан Фарғона тумани Давлат санитария эпидемиология осойишталик маркази бош врачи Хожиқурбонов Равшанбек Алишеровичнинг “Аҳолига мурожаати” тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.
Кун тартибидаги масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгаши депутати Топиболди Холдаров, туман Кенгаши депутатлари Озодахон Дадажонова, Баҳодиржон Норматов, Ортиқали Мадумаров ва бошқалар сўзга чиқдилар.Сессияда кўриб чиқилган масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.
Фарғона тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.