Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
МУНОСАБАТ
2020-08-18 16:59:17 1178
Ижтимоий тармоқларда Фарғона туманидан “Электр корхонаси қачон ваъдасини бажаради?” (https://t.me/sizdantelegram/24692) сарлавҳали мақола эълон қилинган. Мурожаат туман ҳокимлиги ишчи гуруҳи томонидан ўрганилиб чиқилди. Фарғона туманининг “Оқ олтин” МФЙ ҳудудида яшовчи истеъмолчиларнинг электр энергияси билан таъминлаш борасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 ноябрдаги «2017-2021 йилларда паст кучланишли электр тармоқларини янгилаш ва модернизация қилиш дастури тўғрисида»ги ПҚ-2661 сонли қарорига асосан, бир дона қуввати 160 кВА бўлган янги замонавий трансформатор пункти ўрнатилиб, 3 км ортиқ 0,4–10 кВли электр узатиш ҳаво ҳамда кабель тармоқлари тортилган. Ҳозирда дастур асосида электр тармоқлари янгиланган худуд истеъмолчилари сифатли электр таъминланган. Ушбу ишлар дастур асосида босқичма–босқич амалга ошириб келинмоқда. Боғдор кўчасидаги электр узатиш тармоқлари мутахассислармиз томонидан тўлиқ кўрикдан ўтказилган. Фарғона туман электр таъминоти корхонаси томонидан жорий йилнинг 1 ноябрь кунига қадар Боғдор кўчасидан ўтган 0,4–10 кВли электр узатиш тармоқлари тўлиқ мукаммал таъмирдан чиқарилиб, хавфсиз холатга келтириш ишлари амалга оширилиши белгилаб олинди.
https://telegra.ph/BO%D2%92DOR-K%D0%8ECHASIDAGI-EHLEKTR-UZATISH-%D2%B2AVO-TARMO%D2%9ALARI-T%D0%8ELI%D2%9A-HAVFSIZ-HOLATGA-KELTIRILADI-08-17
Фарғона тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.