Shrift o'lchami Rang Rasm

Ижтимоий тармоқлар

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 10 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ЧИМЁНЛИКЛАР ШУКРОНАЛИКДАН БОШЛАДИЛАР...

×

 2020-08-19 16:29:18    1380

PDF yuklash
Chop etish


Чимён.  Бу қишлоқ ўзининг шифобахш сувлари, меҳнаткаш инсонлари билан  Фарғона туманидагина эмас балки вилоятда  ҳам ўз ўрнига эга. Республикамизда Чимённи билмадиган одамнинг ўзи йўқ. Бу ерга жойлашган 10га яқин сиҳатгоҳларда ҳар йил республикамиз ҳатто дунёнинг кўплаб мамлакатларидан  келган беморлар ўз дардларига даво топмоқдалар. Деҳқончилик ва боғдорчилик соҳаларида  айниқса, ўрик етиштиришда чимёнликларга тенг келадигани топилмайди. Бугун Фарғона тумани ҳокими  Шуҳратжон Мўминов Чимёнга ташриф буюрди. Чимён тиббиёт коллежидаги  туман  ҳокими билан бўладиган учрашувга  ҳудуддаги  “ Чимён”,  “Баҳор”, “Улуғбек”,, “Лангар” , “Қурилиш”, “ Зилол”,  “Шифокор”,“Дўстлик”  маҳалла фуқаролари йиғинлари  фаоллари  тўпландилар.



Дастлаб, Чимён МФЙ  “Олвайтар” кўчасида яшовчи  Ҳусанбой  хожи Қурбонов туман раҳбарининг ишларига омад тилаб,  барча жойда бўлганидек,  Чимёнда ҳам пахта йиғим теримига катта тайёргарлик кўрилаётганлиги,  ушбу тадбирда  барчани фаол бўлишга  чақириб,  туман ҳокимининг ишларига омадлар тилади. Танишувдан бошланган самимий мулоқот давомида тадбир иштирокчилари Чимён қишлоғида  кейинги йиллардаги ижобий ўзгаришлар, аҳолининг турмуш тарзини ўзгартириш йўлида олиб борилаётган ижобий  ишлар ҳамда айрим  муаммолар  ҳусусида тўхталиб ўтдилар. Мулоқот давомида  учрашувга ташриф буюрган фаоллар бирин-кетин сўзга чиқишиб,  ҳудудлардаги  ижтимоий-  иқтисодий масалалар, ўзларини қийнаётган бир қатор муаммолар ҳақида сўз юритдилар. Бу ерда 24 нафар фуқаролар сўзга чиқди.-Баҳор маҳалла фуқаролар йиғинидаги “Баҳор” кўчаси, 140- уйда яшовчи фуқаро Ғуломжон Юсупов масжид йўлини  тадбиркор томонидан тўсиб олинганлиги туфайли йўлни очиб бериш, йўловчилар учун йўлакчалар қуриш масалаларини кўтарган бўлса,  шу ҳудудда яшовчи Рахмонали Тўхтабоев  ишлаб чиқариш корхонаси қуриш, Сой бўйи МФЙ, “Қуруқ сой” кўчаси 90-уйда яшовчи Турдиахмат Қосимов қишлоққа қайта табиий газ улаб беришлари юзасидан туман ҳокимига мурожаат қилдилар.          -  Мен Лангар МФЙ, ”Уч булоқ” кўчасида яшайман дейди, - Дилоромхон  Турсуналиева. Турмуш ўртоғим вафот этган. 1 нафар фарзандим бор. Чимён тиббиёт коллежини битирганман. Мутахассислигим ҳамшира. Бироқ ҳозирда ишсизман. Шунга менга амалий ёрдам беришларини сўрайман дейди, - Дилоромхон Турсуналиева.  Бўлиб ўтган учрашувда ҳудуддаги МФЙлар йиғинларидаги  ички йўлларни асфальт қилиш ва шағал ётқазиш  бўйича 11та,  аҳолини тоза ичимлик суви  билан таъминлашга доир 10та , куз-қиш мавсумида хонадонларда электр энергияси танқис бўлиши, меъёридан кўп ўчишини олидини олиш,  ТПларни алмаштириш  масалаларида 9та сўровлар тушди.       Мулоқот жараёнида аҳолининг  ҳақли эътирозига сабаб бўлаётган  масалаларни зудлик билан бартараф этиш юзасидан мутасаддиларга кўрсатмалар берилди, ижроси  назоратга олинди.Туман ҳокими чимёнлик тадбир иштирокчиларига мурожаат қилиб,  уларни карантин қойидаларига қаътий риоя қилишларини, кексалар ва болаларни эҳтиёт қилишлари,  карантин талаблари юмшатилган бўлсада,  шахсий маъсулиятни ошириш ва темир интизомни тақозо этилишини таъкидлади.

Фарғона тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.