Shrift o'lchami Rang Rasm

Ижтимоий тармоқлар

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 21 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ШОҲИМАРДОН ВА ЁРДОН ЯНАДА ОБОД БЎЛАДИ

×

 2020-08-24 17:23:56    1584

PDF yuklash
Chop etish


Фарғона вилоятининг  Шоҳимардон ва Ёрдон қишлоқлари ўзининг хушманзара табиати, бой маданий мероси, самимий ва меҳнаткаш одамлари билан машҳур. Табиати салқин, мафтункор. Баланд тоғлар, тиниқ булоқлар, Ўйноқлаб оқиб келаётган минг дардга даво суви,  арчазорлар.… Шоҳимардонни бежиз Ўзбекистон Швейцарияси деб аташмайди.
Анклав ҳудуди – Шоҳимардон қишлоғида бугунги кунда 617 хонадон бор.  1033 оилада, уч ярим мингга яқин аҳоли истиқомат қилади. Ҳудудда чорвачилик, паррандачилик, асаларичилик ва боғдорчилик яхши ривожланган. Тадбиркор ва фермерлар ҳаракати билан яратилаётган иш ўринлари аҳоли бандлигини таъминлашда муҳим омил бўлмоқда. Изчил амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари самарасида Шоҳимардон янада чирой очмоқда. Замонавий уй-жойлар, таълим муассасалари, спорт мажмуалари, тиббиёт масканлари аҳоли турмуш фаровонлигини юксалтиришга хизмат қилмоқда. Юртбошимиз ташаббуси билан бошланган  эзгу ишлар  энг чекка ҳудуди Шоҳимардон ва Ёрдон қишлоқларида ҳам кенг қулоч ёйди. Вилоят ҳокими Ш.Ғаниев раҳбарлигида вилоят ташкилотлари раҳбарлари ва Фарғона тумани ҳокими Ш.Мўминов ва бир гурух вакиллар бугун энг чекка ҳудудларда бўлиб, ҳар икки қишлоқларида яшовчи аҳолининг яшаш турмуш тарзлари билан қизиқиб, муаммоларини ўргандилар. Дарҳақиқат, икки қишлоқнинг асосий муаммоси – бу чегара билан боғлиқ. уларнинг туман маркази Водилга бориб келишиларида. Водилга  бориш учун икки давлат ҳудудидаги бир неча чегара ва божхона назоратидан ўтиш, текширувлар... Одатдагидек вилоят ҳокимлиги яна анклав ҳудуд аҳолисига  катта ёрдам кўмак кўрсатди. Аҳолига 2500 қоп ун, шунча миқдорда ҳар бир идишда 5 кг.дан ўсимлик ёғи  бепул тарқатилди.Вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан бу ерда жорий йил давомида бир қатор ишлар ва 10 дан ортиқ лойиҳа амалга оширилади. Кўплаб иш ўринлар  яратилади. Шоҳимардон қишлоғи  “Даштариқ” маҳалласида  шу йилнинг 1-октябирга қадар тикувчилик цехи ишга туширилади. Бунинг натижасида салкам 200 та иш ўрни яратилади. Тижорат банклари эса тадбиркор ва аҳолига имтиёзли кредитлар тақдим этади. 


Хусусан, шоҳимардонлик  ва ёрдонлик   бир неча тадбиркорлар томонидан тайёрланган лойиҳалари қўллаб-қувватланади. Янги иш ўринлари учун 2  млрд. сўм маблағ ажратилади.  30 та хонадонларда  2 сотихлик иссиқхоналар ташкил этилади. Аёллар учун саломатлик маркази очилиши,  Ёрдон қишлоғидаги  “Машяланг ” массивига сув чиқариш, Янги иш ўринлар яратиш, вақтинча ишсиз ёшларни иш билан таъминлаш мақсадида Шоҳимардон қишлоғининг “Сангидаврон” массивида 70 га ер ўзлаштирилиб, картошка етиштириш ва боғзор ташкил этиш каби лойиҳалар устида иш олиб борилади.  Ичимлик суви ва суғориш масаласини ҳам ҳал этиш тадбирлари белгиланмоқда. Мустақиллик байрамига қадар “Шоҳимардон” ўйингоҳи 15 турдаги спорт инвентарлари билан тўлиқ таъминланади, Шоҳимардон ва Ёрдон қишлоқларни  юртимизнинг энг обод ва фаровон масканига айланиб, бу каби улуғвор ишларнинг натижаси одамлар ҳаётида акс этишига шубҳа йўқ. Ҳайрли ишлар эртага ҳам давом эттирилади.

Фарғона туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.