Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
КАМБАҒАЛЛИКНИ КАМАЙТИРИШ – ЭНГ МУҲИМ ВА ЭНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛА
2020-08-25 17:09:56 1503
“Президент сифатида мени одамларимизнинг овқатланиши, даволаниши, болаларини ўқитиши, кийинтириши каби ҳаётий эҳтиёжлари нима бўлаяпти, деган савол ҳар куни қийнайди», –Президент Шавкат Мирзиёев.
Президент Ш.Мирзиёев томонидан ўтказилиб келинаётган видеоселектор йиғилишларида тадбиркорликни ривожлантириш орқали камбағалликни қисқартиришга алоҳида эътибор қаратиб келинаётгани бежиз эмас. Фарғона туманида ҳам Республикамиз раҳбари томонидан ўтказилган видеоселекторларда белгиланган чора-тадбирлар ижросини таъминлаш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. 4 та сектор раҳбарлари томонидан хонадонма-хонадон, одамларнинг яшаш турмуш тарзи ўрганилиб, янги иш ўринлар яратиш, аҳолининг даромадларини ошириш бўйича аниқ йўналтирилган мақсадларга эришилмоқда.
Камбағалликни қисқартириш ва иқтисодиётни ривожлантириш учун тадбиркорлик яхши ривожланган ва аҳоли зич жойлашган ҳудудлар атрофида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ва бўш турган ер майдонларида кичик саноат зоналари ташкил этилмоқда. Туманда 1та қишлоқ ҳўжалиги кооперативи ташкил этилиб, унга давлат томонидан 111,5 млн. сўм субсидия ажратилиб, 50 нафар ишсиз ёшлар бандлиги таъминланди. Қораянтоқ маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 73 гектар ер майдонига анорчиликка ихтисослаштирилган “Фарғона тумани ёшлар анорчилик кооперацияси” ташкил этилиб, 84 нафар ёшларнинг ҳар бирига 50 сотих ва 1 гектардан ер майдони ажратилиб, 84 нафар ёшлар, Ямбароқ маҳалла фуқаролар йиғинидаги фойдаланилмаётган жами 10 гектар ер майдонида малиначиликка ихтисослаштирилган “Фарғона тумани ёшлар малиначилик кооперацияси” ташкил этииб, 50 нафар ёшларнинг ҳар бирига 5-10 сотихдан ер майдонлари ажратилди.
“Хонқиз” массивидаги “Саид Мустафохон Агроинвест” ишлаб чиқариш кооперативига эса 15 гектар ер ажратилиб, 50 нафар ишсиз ва меҳнат мигрантлари ишга жойлаштирилди. Шуни ҳам айтиб ўтиш жоизки, бугун туманда мавжуд 76 та маҳаллаларда истиқомат қилувчи ҳар бир хонадон ва оилаларнинг турмуш шароити ва ижтимоий аҳволи оғир бўлган қатламининг рўйхатлари шакллантирилиб, ишсиз ёшларга ғалладан бўшаган майдонлардан 10-20 сотихгача деҳқончилик қилиш учун ер майдонлари ажратилди. Бугунги кунда аҳолини камбағалликдан чиқариш бўйича олиб борилаётган ишлар, кўмак ёрдамлари камбағалликдан чиқариш учун самарали натижа бермайди. Буни ҳисобга олиб, “Темир” дафтарга киритилган 126 нафар фуқароларга 2 сотихли иссиқхоналар қуриб берилди.“Темир дафтар”га киритилган камбағал оилаларга бугунги кунда ташкил этилган чорвачилик, паррандачилик ва қуёнчилик кластер корхоналари томонидан 22 бош наслли қора мол, 152 бош қуён ҳамда 3350 бош парранда тарқатилди.
Новкент қишлоғи, “Юксалиш” МФЙ, “Ибрат” кўчаси 104-уйда яшовчи Маҳсудахон Йўлдошеванинг турмуш ўртоғи 48 ёшда вафот этган. Оилада 3 нафар қизи билан истиқомат қилади. У яшаётган хонадонда бир қатор муаммолар бор эди. Кириш дарвозаси ён атрофлари таъмирланди. Ҳокимлик томонидан оилага ёғочдан сўри ток қилиб берилди. Айвон деворлари сувоқдан чиқарилиб, тартибга келтириб берилди. Мақсудахон опа бундек ғамҳўрликдан ҳурсанд бўлиб, туман раҳбариятига ўз миннатдорчилигини билдирди. “Юксалиш” МФЙ “Саодат-2” кўчаси 3-уйда яшовчи Дилшод Махаматов ўзи хаста бунинг устига оиласи 39 ёшли Гулнорахон 2-гуруҳ ногирони. Тез-тез қон босими ошиб, тутқаноқ тутиб, қуюмич емирилишини бошдан кечирмоқда. Оиланинг на дарвозаси бор ва на девори. Яшаш турмуш тарзи қониқарсиз. Хожатхонаси ҳам деярли йўқ. Бу масала мутассадилар томонидан назоратга олинди.Икки фарзандни тарбиялаётган бу хонадон рўйхати “Темир” дафтарга киритилган. Ҳокимият томонидан барча моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиляпти. Ёғочдан сўри ток ҳам қилиб берилган. Эндиликда оилани янада қўллаб-қувватлаш чоралари белгиланди. Каптархона қишлоғи “Сўлим” кўчаси рақамсиз уйда яшовчи 2- гуруҳ ногирони Ҳусниддин Мухитдиновнинг уйида маҳалладошлари ҳашар йўли билан унга сўри ток қилиб беришаётганлигини гувоҳи бўлдик. Икки нафар фарзанднинг отаси ёш ва навқирон йигит Россияда хасталикка чалинган. Ҳозиргача туман бўйича “Темир” дафтарга киритилган 4023хонадонга 2 сотихли сўри токлар қилиб берилиб, аҳолини камбағалликдан чиқариш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Фарғона тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.