Shrift o'lchami Rang Rasm

Ижтимоий тармоқлар

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 22 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“ҲОКИМ ВА ЁШЛАР” УЧРАШУВИ РАСМИЯТЧИЛИКДАН ЙИРОҚ БЎЛДИ

×

 2020-08-25 18:34:59    1280

PDF yuklash
Chop etish


Фарғона тумани  ҳокими бу галги  ўтказилган “Ҳоким ва ёшлар” учрашувини расмиятчиликдан четлашиб, очиқ ва ошкора мулоқот тарзида ўтиш тарафдори эканлигини билдириб, ҳудуддаги тадбиркорлар, муаммо ва таклифлари бор ёшлар билан самимий мулоқотда бўлди.
Маълумки, ҳар қандай ҳудуднинг янада ривожланиши, тараққий этиши, лўнда қилиб айтганда эртанги куни бевосита ѐшларга боғлиқ. Шу боис, кейинги йилларда ёшлар масаласи ҳар қачонгидан ҳам долзарб аҳамият касб этиб, уларнинг ижтимоий ва сиёсий фаоллигини ошириш, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, таълим олиш имкониятларини кенгайтириш, иқтидорини ривожлантириш, ахборот хуружлари ва носоғлом муҳитдан ҳимоя қилиш доимий диққат эътибордаги асосий масалага айланди. Энг муҳими, ёшларини ҳар томонлама етук бўлиши учун уларнинг таълим-тарбиясига ўзига хос тарзда, замонавий усуллар асосида ёндашилмоқда.Бугун Водилдаги  Ҳўжа Аҳмад Валий МФЙ бўлиб ўтган учрашувда  ҳам айнан шу масалалар кўтарилди.  Унда маҳаллада  яшаб республикамизнинг турли олий ўқув юртларида таҳсил олаётган талабалар, тумандаги тегишли корхона,  ташкилот ва муасасалар раҳбарлари, уюшмаган ёшлар иштирок этишди. Фарғона Давлат университети талабаси Мирзоҳид Раҳматжонов иқтисодиёт факультетининг 2-курс талабаси. Унинг оиласи бугунги кунда камхарж. Отаси вафот этганлиги, контракт тўловларини тўлаш имконияти чекланганлигини айтди.  Ҳоким Шуҳратжон Мўминов  Мирзоҳиднинг бир марталик кўмак эмас, уни ва оиласини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш  масалани амалий ечим топиш бўйича мутассадиларга топшириқ бериб ижросини шахсан назоратга олди.
Бўлажак ҳуқуқшунос Нодирбек Муллажонов Пандамия шароитида ўқишлар онлайн усулда ўтказилса, иш билан таъминлаш ва контракт тўловига ёрдам сўради. Бу бўйича ҳам соҳа мутассадиларига топшириқ берилди.Азизбек Акбаров  “Етти чинор” маҳалласида яшайди. Асли шифокор, турмуш ўртоғи яхшигина тикувчи, -Пандемия даврида бироз қийналдик. Турмуш ўртоғим маҳалламиздаги тукувчиликни  биладиган ёшларни тўплаб,   10та иш ўрин яратиш мақсади бор. Шунинг учун тадбиркорликни ривожлантириш учун кредит олишда амалий ёрдам берилишини сўради.  


Коллеж битирувчилари  Наимахон Саидазимова,  Мадинахон Саидова, Шаҳлохон Содиқовалар туман ҳокимидан ишга жойлашишга ёрдам берсалар ҳалол меҳнат қилиб, туман иқтисодиётини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшишга ваъда бердилар.Учрашувда Паспорт тизими,  ер-мулкка эгалик ҳуқуқи, тозалик, сой ва ариқ бўйларини тартибга келтириш ва ободонлаштириш борасидаги саволлар шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилди..
Юқорида кўрсатилган муаммо ва таклифларни атрофлича ўрганиб чиқиб,  туман ҳокими ўринбосарлари, тегишли ташкилот раҳбарларига кўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинди.
Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президентининг туман Халқ қабулхонаси мудири Акмалжон  Хасанов иштирок этди.

Фарғона тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.