Shrift o'lchami Rang Rasm

Ижтимоий тармоқлар

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 34 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

МУАММОЛАР ЎЗ ЕЧИМИНИ ТОПМОҚДА

×

 2020-09-03 12:32:40    1230

PDF yuklash
Chop etish


Илгари ҳабар қилганимиздек, Фарғона тумани ҳокими Шуҳратжон Мўминов Анклав ҳудудлар  Шоҳимардон ва Ёрдон қишлоқларида бўлиб, энг чекка ҳудудларда яшовчи  аҳоли вакиллари билан учрашиб,  уларнинг яшашлари, турмуш тарзлари ва уларни қийнаётган муаммолар билан қизиқиб, халқни қийнаётган муаммоларни ҳал этиш бўйича ташкилот раҳбарларига тегишли топшириқлар берган эди.Анклав ҳудудларда бирин-кетин одамлар томонидан билдирилган эътирозлар ўз ечимини топмоқда. Ёрдон МФЙ ҳудудидаги марказий поликлиникага яқинда замонавий тибиий жиҳозлар келтирилади. Шу муносабат билан  поликлиника ходимлари туман раҳбариятидан уч фазали тармоқ тортиб беришга амалий ёрдам беришни сўраган эдилар. Мурожаат назоратга олиниб, туман электр тармоқлари корхонаси раҳбарига бажарилишини назоратга олиниши топширилган эди. Корхона томонидан топшириқ 2 кунда ҳал этилди. Икки сменада иш ташкил этилиб,   Марказий Поликлиникага 680 метр масофада  СИМ А-25  тортилди ва 8 дона траверс 0,4 кВ ўрнатилди.Ҳозирда Ёрдон МФЙ ҳудудидаги электр энергияси муаммоларини ҳал этиш, 15 дона бетон таянчлар ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.Туман ҳокими 1- сектор раҳабари Ш.Мўминов  куни кеча Водилдаги Хўжа Аҳмад Валий МФЙ худудидаги ёшлар билан бўлиб ўтган учрашувида “Дўстобод” кўчасида  яшовчи Кенжабой  Шахобиддинов томонидан маҳалладаги айрим таянчлар носоз ҳолга келиб қолганлиги уни янгисига алмаштириб бериш масаласи кўтарилган эди. Корхона ишчи-хизматчилари томонидан масала зудлик билан жойида ўрганилиб, истеъмолчининг мурожаати ҳал этилди.


Фарғона тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.