Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ҚАЙНОНА - КЕЛИН ВА ОВСИНЛАР ЎРТАСИДАГИ МУНОСАБАТЛАР
2020-09-03 12:36:18 1350
Фарғона тумани “Улуғбек” маҳалла фуқаролар йиғинида, “Қайнона - келин ва овсинлар ўртасида”ги муносабатлар ҳақида давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирда қайноналар ва келинларга ҳаётий саволлар берилди, баҳс мунозараларда, ёшларга оила муқаддаслиги, оилани асраб авайлаш учун барча бирдек масьул эканлиги айтиб ўтилди. Давра суҳбатида маҳалланинг намунали оила қайноналари ва келинлар, маслахатга эҳтиёжи бор оилалар вакиллари ҳам иштирок этдилар. Намунали оилалар вакиллари сўзга чиқишиб, ўз таклиф ва муносабатларини билдирдилар.Тадбирда туман маҳалла ва оилани қўллаб - қуватлаш бўлими бошлиғининг 1- ўринбосари Хамидахон Абдуғаниева, меҳнат фаҳрийси Эътибор Ғаниева ҳамда туман хотин - кизлар кенгаши аьзолари иштирок этдилар. Туман маҳалла ва оилани қўллаб - қуватлаш бўлими бошлиғининг 1- ўринбосари Хамидахон Абдуғаниева сўзга чиқиб, тадбир иштирокчиларига ўз миннатдорчилигини билдирди.
Фарғона тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.