Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ДОЛЗАРБ МАСАЛА ДЕПУТАТЛАР МУҲОКАМАСИДА
2020-09-03 12:45:51 1185
Бугун Фарғона тумани ҳокимлиги мажлислари залида халқ депутатлари Фарғона туман Кенгашининг ўн тўртинчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессияга Фарғона туманидан сайланган вилоят Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари таклиф этилди.Сессия ишида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати аъзоси Топиболди Холдоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутати Дилбархон Мамажоновалар қатнашди.Сессияда “Аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлаш (“темир дафтар”), тадбиркорликни ривожлантириш, бюджет даромадларини ошириш ва хорижда меҳнат қилган ишсиз фуқароларни ишга жойлаштириш борасида амалга ошираётган ишлар тўғрисида”ги масала кўриб чиқилди.
Кун тартибидаги масала юзасидан 4та сектор раҳбарларининг ахборотлари тингланди. Кун тартибидаги масала юзасидан туман кенгаши депутатлари Н. Исақов, О.Дадажонова, А.Эминов, туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори Улуғбек Метинов, туман Молия бўлими бошлиғи Анваржон Юсуповлар сўзга чиқдилар. Сессияда кун тартибидаги масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.