Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Депутат томонидан кам таъминланган хонадонларга озиқ-овқат маҳсулотлари улашилди
2020-09-03 12:48:35 1126
Ёрдамга муҳтож кишиларга кўмаклашиш, оғирини енгил қилиш қон-қонимизга сингиб кетган эзгу анъаналаримиздандир. Ўзбекистон Халқ Демократик партиясидан 3- Юқори Водил округидан Фарғона туман Кенгашига сайланган депутат Шерхон Боратов томонидан энг улуғ, энг азиз байрам – Ватанимиз мустақиллигининг 29 йиллиги билан муносабати билан Водил ва Юқори Водил қишлоқларидаги кам таъминланган хонадонларга 15 хил турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари улашилди. Депутат ва уларнинг бир неча нафар ёрдамчилари айни кунларда карантин қоидаларига тўлиқ риоя этган ҳолда уйма-уй юриб, хонадон соҳиблари билан учрашиб, карантин даврида муҳим бўлган барча талабларга амал қилиш борасида ҳам тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бормоқдалар.
Мустақиллик байрами арафасида ён-атрофимиздаги ёрдамга муҳтож инсонларга кўмаклашиш ҳайрли ва савобли ишларни амалга ошираётган бундай фидоий депутатлар билан ҳақли равишда фахрланамиз.
Фарғона тамани ҳокимлиги Ахборот хизмати.