Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИГА ТАЙЁРМИСИЗ?
2020-09-04 11:30:40 1209
Фарғона тумани ҳокими Шуҳратжон Мўминов ҳамда сектор раҳбарлари тумандаги умумтаълим мактабларнинг янги ўқув йилига, ҳамда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати бўйича амалга оширилган ишларни кўздан кечирмоқдалар. Фарғона туман 2-сектор раҳбари, туман прокурори сектор ҳудудидаги умумтаълим мактабларнинг янги ўқув йилига, ҳамда куз-қиш мавсумига тайёргарлигини бирма-бир кўриб чиқмоқда. Мактабларни теварак атрофлари озодалигига алоҳида эътибор қаратилмоқда.Туман прокурори, 2 сектор раҳбари томонидан янги ўқув йилига тайёргарлик ҳолати ва пандемия даврида санитария-эпидемиологик талабларга мувофиқ иш тартибини ташкиллаштириш бўйича амалга оширилган ишларга алоҳида эътибор қаратяпти.Сектор раҳбари тумандаги 37-умумий ўрта таълим мактабига ташрифи давомида янги ўқув йилига тайёргарлик ҳолати ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги ва Тошкент тиббиёт академияси томонидан ишлаб чиқилган «Ўзбекистон Республикасида COVID-19 пандемияси даврида умумий таълим мактаблари ва махсус мактаб интернатларининг фаолияти ва иш тартибини ташкиллаштириш бўйича вақтинчалик санитария-эпидемиологик талаблар» масалаларига алоҳида эътибор қаратди. 2 сектор раҳбари Пандемия шароитида карантин қоидаларига амал қилган ҳолда ишлар ташкил қилинганлиги, ўқувчиларнинг соғлиғини сақлаш юзасидан амалга оширилган ишлар, синф хоналарнинг карантин қоидаларига амал қилган ҳолда жиҳозланганлиги, мактаблардаги ҳожатхоналар гигиена талабларига жавоб бера олишини ҳам назардан қолдирмади. Аниқланган камчиликлар ва қилиниши зарур бўлган ишларни, қисқа муддатларда бартараф этиш юзасидан тегишли тавсия ва кўрсатмалар бериб ўтди. Сектор раҳбари мактабларнинг моддий-техник базаси, ўқув дарсликлар таъминоти ва куз-қиш мавсумига тайёргарлиги юзасидан туман халқ таълими бўлими мудири Расулжон Турғунов, мактаб директорлари ҳамда ўқитувчиларнинг ўқув йилини қандай бошлаш тўғрисидаги фикрлари билан ҳам қизиқди.
Фарғона тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.