Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ТУМАН ҲОКИМИ 40 НАФАР ФУҚАРОНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИ
2020-09-04 15:28:29 1393
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 17.01.2019 йилдаги ПФ-5633-сонли Фармони ва 08.01.2019 йилдаги ПҚ-4102-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Фарғона тумани Халқ қабулхонасида сектор раҳбарларининг шахсий қабуллари ташкил этиб келинмоқда. Кеча Фарғона тумани ҳокими Шуҳратжон Мўминов навбатдаги фуқаролар учун қабул ўтказди.Туман ҳокими, 1-сектор раҳбари аҳолининг турли қатламлари билан тўғридан-тўғри мулоқотни кенгайтириш, мавжуд долзарб муаммоларни аниқлаш, уларни бартараф этиш юзасидан аниқ ва тезкор чоралар кўриш мақсадида ташкил этилган қабулга ҳудудлардан 40 ортиқ фуқаролар муаммолари ечим топмаётган аҳоли вакиллари қабулга келдилар.Унда туман ҳокимининг ўринбосарлари, тегишли ташкилот ва муассасалар раҳбарлари иштирок этди.
Самимий, очиқ кўнгилли билан ўтган жараён давомида қабулга келган аксарият аҳоли вакиллари мутасаддиларга яшаш учун уй-жой билан таъминланиш ва уй-жойини таъмирлаш бўйича, соғлигини тиклашга кўмак олиш юзасидан, газ таъминоти, йўлларни таъмирлаш, аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, электр таъминотидаги айрим муаммолар ва боғдорчиликдаги суғориш масалалари ҳамда айрим раҳбарлар фаолиятидан қониқмаслик холатлари бўйича мурожаат қилдилар.Мурожаатларнинг 10 таси жойида ҳал этилди, қолган мурожаатлар ижроси назоратга олинди.
Фарғона тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.