Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
МАСЪУЛИЯТ ВА ТАЛАБЧАНЛИК БИЛАН ЁНДОШАЙЛИК
2020-09-09 16:35:15 1008
Мактаблар янги ўқув йилига тайёрми?
Бу йилги янги ўқув йили ҳаммамиздан ишга масъулият ва талабчанлик билан ёндошишни талаб қилади.
3-сектори ҳудудидаги 23-умумтаълим мактаби фаолиятини бошлаш арафасида турибди. Шу сабабли Фарғона туман ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Фахриддин Ҳайитов ва бошқа мутасаддилар томонидан “Ўзбeкистон Рeспубликасида COVID-19 пандемияси даврида умумий ўрта таълим мактаблари ва ўрта махсус мактаб интернатларининг фаолиятини ташкиллаштириш бўйича вақтинчалик санитария-эпидемиологик талаблар”и тўғрисидаги норматив ҳужжатдан келиб чиққан ҳолда мактаблар кўздан кечирилди.
Ўрганиш жараёнида мактабда карантин талабларининг тўғри йўлга қўйилганлиги, хавфсиз иш муҳитини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларнинг белгиланганлиги аниқланди.
Жумладан: Машғулотларни соат 8:00 дан бошлаш ва 17:30 дан кечиктирмасдан тугатиш, машғулотларнинг икки сменада ташкиллаштирилиши, муассасаларда оммавий тадбирлар (йиғилишлар, концертлар, туғилган кунлар ва шу кабилар) ўтказишнинг тақиқланиши, ўқувчиларнинг ҳимоя ниқобида бўлиши, мактабга киришдан аввал, ўқувчи ва ходимлар ташкил этилган тиббий пунктда кўрикдан ўтказилиб, тегишли журналларда қайд этиб борилиши, "эрталабки филтрлаш" жараёнида, ўқувчилар кириш жойларида ўрнатилган махсус антисептик восита ёрдамида қўлларини зарарсизлантириши, ниқоб ва респираторсиз мактабга киришига рухсат берилмаслиги, бунда, ниқоб камида ҳар 3 соатда, респираторлар эса камида ҳар 8 соатда ўзгартирилиши лозимлиги, синфларда ҳар бир ўқувчига 2 м² дан кам бўлмаган майдон ажратилган . Ўз навбатида ота-оналарга бугунги кундаги талаблар тушунтирилмоқда.
Ўрганиш жараёнда аниқланган бир қатор камчиликларни бартараф этиш юзасидан раҳбар ва мутасаддиларга зарур йўл-йўриқлар ва кўрсатмалар берилди.
— Мактабимиз 350 ўринга мўлжалланган, — дейди “Шифокорлар” МФЙ йиғинидаги 23-умумтаълим мактаб директори Илхомжон Абдуолимов. — Янги ўқув йилида 359 нафар ўқувчига таълим-тарбия берамиз.
Бунинг учун барча имкониятларимиз бор. Синф хоналари, фан кабинетлари, лаборатория машғулотларини ўтказиш хоналари тўлиқ жиҳозланган. Билим маскани ҳудудининг атрофи тўлиқ ўралган. Ўқувчи-ёшлар хавфсизлиги етарлича таъминланган.
Фарғона тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.