Shrift o'lchami Rang Rasm

Ижтимоий тармоқлар

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 25 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

МУРОЖААТ НАЗОРАТГА ОЛИНИБ, ИЖРОСИ ТАЪМИНЛАНДИ

×

 2020-09-09 17:03:15    1093

PDF yuklash
Chop etish


Фарғона туман ҳокими,  1- сектори раҳбари Шуҳратжон Мўминов Водил шаҳарчаси ҳудудидаги МФЙ фаоллари билан бўлган учрашувда  Беруний  МФЙ ўрамидаги “ Янги Водил”, “ Янги Бўстон”, “ Истиқлол”  кўчаларида яшовчи аҳоли номидан  ичимлик  ва томорқа суғориш учун сув муаммоси мавжудлиги ҳақида мурожаат бўлган эди. Юқоридаги мурожаат туман ҳокимлиги томонидан  назоратга олиниб,  туман Сувоқава корхонаси раҳбари (Б.Тешабоев)га ижроси топширилган эди.  Ёш раҳбар жиддий масалани  жойида ўрганиб, аҳоли билан ҳамжиҳатликда ишга киришди. Тез орада юқоридаги  маҳаллаларга 2450 метр ичимлик суви тармоғи тортилиб, 100га яқин хонадон тоза ичимлик суви билан таъминланди.-Маҳалламиздаги “ Янги Водил”, “ Янги Бўстон”, “ Истиқлол”  кўчаларидаги 500га яқин аҳоли бир неча йиллардан буён тоза суви билан таъминланмаган эди. Туман ҳокими билан бўлган учрашувда мазкур муаммо кўтарилиб, унинг ижроси таъминланди.
Бунинг учун туманимиз ҳокимига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз дейди, -“Беруний” МФЙ раиси Акмалжон Камолов.


Фарғона тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.