Shrift o'lchami Rang Rasm

Ижтимоий тармоқлар

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 12 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ФАРҒОНА ТУМАНИДА ЯРИМ ЙИЛЛИК ТАНАФФУСДАН СЎНГ 63 ТА МАКТАБ ЎЗ ФАОЛИЯТИНИ ҚАЙТА БОШЛАЙДИ

×

 2020-09-09 17:06:39    1490

PDF yuklash
Chop etish


(Бу ҳақда халқ депутатлари туман Кенгаши тегишли қарор қабул қилди)

Бугун Фарғона тумани  ҳокимлиги мажлислари залида  халқ депутатлари Фарғона туман Кенгашининг ўн бешинчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессияга Фарғона туманидан сайланган вилоят Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, ташкилотлар раҳбарлари,  мактаб директорлари,  суд раислари  ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари таклиф этилди.Сессияда “Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 28 август куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида умумий ўрта таълим муассасаларида ўқув йилига тайёргарлик кўриш бўйича белгилаб берилган муҳим вазифалар ҳамда бу бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2020 йил 29 августдаги 01-22/1388-сонли топшириқ хати ижросини таъминлаш мақсадида худудлардаги эпидемиологик вазият ва шароитдан келиб чиқиб, мактаблар фаолиятини йўлга қўйиш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида”ги масала кўриб чиқилди.    Кун тартибидаги масала  юзасидан Фарғона тумани ҳокими Шуҳратжон Мўминов, туман халқ таълими бўлими мудири Р.Турғуновлар маърузалари тингланди.  Маъруза юзасидан бўлган музокараларда Туман тиббиёт бирлашмаси бош ҳаким ўринбосари   У.Эралиев, Туман давлат санитария ва эпидемиологик осойишталик маркази бош ҳакими Р.Хожиқурбонов, 3 ва 33-мактаб директорлари Н.Қайнаров М.Мансурова,   туман Кенгаши Ижтимоий-маданий ривожланиш, Ёшлар сиёсати ва соғлом авлодни тарбиялаш масалалари доимий комиссияси раиси У.Райимов, депутатлар Н.Исақов, О.Дадажонова ва бошқалар сўзга чиқдилар.Кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан  депутатлар  Жиноят ишлари бўйича Фарғона туман суди раиси Ф. Абдураимов, туман Маъмурий суди раиси Ш.Мадумаров, Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг судяси Э.Исмоилов, туман Иқтисодий суд раиси А. Раҳимовларнинг ахборотларини тингладилар.
Сессияда кўриб чиқилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.


Фарғона тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.