Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
САЙЁР ҚАБУЛ
2020-09-09 17:39:46 1399
Кеча Фарғона тумани ҳокими Шуҳратжон Мўминов "Тошқўрғон Азиз" МФЙда жисмоний ва юридик шахслар билан навбатдаги сайёр қабули ўтказди. Унда туман ҳокими ўринбосарлари, ташкилот раҳбарлари, ОАВ вакиллари иштирок этдилар.
"Шоҳимардонобод" МФЙ, ҚВП мудираси Маҳбубахон Сотволдиеванинг “ҚВП биноси кириш қисми эшигини таъмирлаш, куз ва қиш мавсумига тайёргалик ҳақида”ги мурожаати зудлик билан бажарилишини таъминлаш ҳамда белгиланган муддатларда муаллифга ҳамда туман ҳокимига ахборот бериш туман Тиббиёт бирлашмаси раҳбари М.Мамажоновга юклатилди. “Шоҳимардонобод” МФЙ, “Равнақ” кўчасида яшовчи фуқаро Исоқжон Умаров, “Тошқўрғон Азиз” МФЙ, “Ҳамкорлик” кўчаси 14-уй яшовчи фуқаро Расулжон Мураев, "Шоҳимардонобод" МФЙ, “Янги боғ” кўчасида яшовчи фуқаро Аҳроржон Ёдгоров, “Тошқўрғон Азиз” МФЙ, “Тошқўрғон” кўчасида яшовчи фуқаро Муҳаммаджон Қодиров ҳамда “Нуронийлар” кўчасида яшовчи фуқаро Алишер Қурбоновларнинг “Ички йўлларни таъмирлаш, асфальтлаштириш ҳамда тартибга келтириш ҳақида”ги мурожаатларини муаллифлар иштирокида ўрганиб чиқиб, натижаси бўйича белгиланган муддатларда фуқароларга ҳамда туман ҳокимига ахборот бериш туман Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи Қ.Бобожонов, туман Табиатни муҳофаза қилиш бўлими бошлиғи С.Эргашевлар зиммаларига юклатилди.Туман Халқ банки бошқарувчиси К.Йўлдашев, туман Ер ресурслари ва Давлат кадастри бўлими В.Эҳсонов, туман Алоқа бўлими Н.Абдуҳакимов, туман Электр тармоқлари корхонаси раҳбари Ш.Ҳомиджонов ва бошқаларга тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Ш.Мўминов томонидан ўтказилган сайёр қабулида келиб тушган мурожаатларни муаллифлар иштирокида ўрганиб чиқиб, натижаси бўйича муаллифларга ҳамда туман ҳокимига шахсан ёзма ахборот бериш вазифалари топширилди. Фуқароларнинг 10 га яқин сўровлари жойида ҳал этилди. Қолган мурожаатлар ижроси назоратга олинди.
Фарғона тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.