Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ФАРҒОНА ТУМАНИДА ПАХТА ЙИҒИМ-ТЕРИМИ БОШЛАНДИ
2020-09-14 15:37:31 1329
Туман иқтисодиёт бўлими бошлиғи ўринбосари Отабек Абдураҳимовнинг таъкидлашича, жорий йилда пахта далаларида барча агротехник тадбирлар тизимли амалга оширилган. Хусусан, ғўзанинг серҳосил, эртапишар, турли касаллик ва зараркунандаларга чидамли “С-82 90”, “Наманган-77” навлари парваришланди.Фарғона туманида бу йил 5815 минг гектар майдонда ғўза парвариш қилинган бўлиб, ҳар бир гектар майдондан 29,1 центнердан қимматбаҳо саноат хомашёси етиштириш кўзда тутилган. Жами салкам 17 минг тонналик пахта хирмони бунёд этиш режалаштирилган. Далаларда пахта йиғим –терими бошланганлиги муносабати билан тегишли ташкилотлар ва тумандаги 4та сектор раҳбарлари ҳамда қишлоқ хўжалик ходимлари пахтазорларда бўлишиб, мавсум иштирокчиларига яратилган шароитлар билан қизиқмоқдалар. Мақсад битта у ҳам бўлса, фермер хўжаликлари, кластерлар ва бошқа масъул ташкилотлар томонидан мавсумни талофатсиз, кўнгилдагидек ўтказиш. Тизимли ишларни амалга ошириб, катта машақатлар,эвазига етиштирилган мўл пахта ҳосилини нес-нобуд қилмай йиғиб-териб олиш.Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, теримчиларни қўллаб қувватлаш учун биринчи теримда 1000 сўм, иккинчи теримда 1400 сўмдан пул тўланиши ва бу пулларни беш кунда зарурат бўлса ҳар куни олиши мумкин. Терим отряди мавсумига бандлик жамғармасидан 2 миллион сўм тўланади.
Фарғона тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.