Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Дезинфекция ишлари узлуксиз олиб борилмоқда
2020-07-21 17:15:48 1241
Сўнгги кунларда коронавирус инфекциясининг дунё бўйлаб шиддат билан тарқалаётгани туфайли эпидемик вазият янада қалтис бўлиб бормоқда. Шундан келиб чиққан ҳолда Фарғона туманида юқумли касалликлар, жумладан, коронавирус («COVID-19») инфекцияси кириб келишининг олдини олиш мақсадида Водил давлат чегара постидаги мавжуд барча санитария-карантин пунктларида қатъий назорат ўрнатилиб, ушбу пунктлар замонавий тиббий жиҳозлар билан тўлиқ таъминланган.Аҳоли ўртасида коронавирус инфекцияси бўйича эпидемиологик барқарорликни таъминлашга йўналтирилган барча профилактик ва эпидемияга қарши назорат тадбирлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан халқаро тиббий санитария талаблари асосида амалга оширилмоқдаФарғона туман ҳокимлиги тарғибот гуруҳи аъзолари ҳамда Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари аҳолига карантин қоидалари ҳақида, уларга амал қилиш бўйича кенг тушунтириш ишларини олиб бормоқда.Коронавирус эпидемияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида туман ҳудудида фаолият юритаётган Фавқулодда вазиятлар бўлими, Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази, Ички ишлар бошқармаси, Миллий гвардия ва мудофаа бўлимлари ҳамда тиббиёт бирлашмаларидан мутахассис ва ходимлардан иборат гуруҳлар тузилиб, жойларда кучайтирилган назорат ўрнатилди. Узлуксиз равишда белгиланган чора-тадбирлар амалга ошириб келиняпти.Коронавирус COVID-2019 кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш мақсадида барча ижтимоий объектларда тозалик, санитария ҳолатини яхшилаш, коронавирусга қарши дезинфекциялаш ишлари олиб борилмоқда.Хусусан, куни кеча шахсий таркиб ҳамда қатор махсус техника жалб этилган ҳолда туман бўйлаб кенг қамровли дезинфекция ишлари ўтказилди. Туманининг одамлар гавжум бўлган жойлар – “Дехқон бозорлари”, барча кўп қаватли уйлар, давлат ва нодавлат идоралари объектлари махсус «MAN» ва «ISUZU» “ОВХ” пуркагичли автомашиналар ва тракторлар ёрдамида дезинфекция қилинди. Фарғона туман санитария-эпидемиологик осойишталик маркази зарарсизлантириш бўлимининг 11 нафар дезинфекторлари ва 55 нафар бандлик томонидан ишга жалб этилган ходимлар томонидан 600 кг гепахлор натрий, 50 кг гепахлор кальция зарарсизлантирувчи воситалари билан ялпи зарарсизлантириш ишлари олиб борилди. Бу борадаги ишлар давом этмоқда.