Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ЧИМЁНДАГИ ОИЛАЛАРДА ЖЎЖАЛАР ПАРВАРИШЛАНМОҚДА
2020-07-21 17:59:51 1225
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг шу йилнинг 5-6 июнь кунлари Фарғона вилоятига ташрифи давомида билдирилган топшириқлари ижроси амалда.
Халқимиз паррандачиликни “етти хазинанинг бири” деб бежиз айтишмаган. Чунки бироз диққат – эътибор, иштиёқ, меҳр билан паррандани парваришлашга киришсангиз, кўп фурсат ўтмай тухум ва парранда гўштидек тансиқ таомлар хом ашёсига эга бўласиз. Парранданинг кенг тарқалишига сабаб йил давомида унинг кўп миқдорда тухум бериши ва гўштга тез фурсатда етилишидир.Кейингги йилларда Республикамизда паррандачиликка жиддий эътибор қаратилмоқда. Бройлер жўжаларининг жадал ўсиши ва сарфланган озуқаларга нисбатан юқори сифатли арзон гўшт етиштириш, қисқа вақт ичида қилинган харажатларнинг қопланиши ҳамда аҳолининг парҳез парранда гўштига бўлган талабининг ошиши сабабли паррандачиликка қизиқиш тобора ортиб бормоқда.
Бу борада “Асосий бизнес” МЧЖ ўз фаолиятини яна йўлга қўйди.Ҳозирда корхонада аҳоли хонадонларида 200 бошдан гўштга мўлжалланган бройлер жўжаларини боқиш ташкиллаштирилиб, бир кунлик жўжалар тарқатилмоқда. Жўжаларни сақлаш ва боқиш шароитларини енгиллаштириш мақсадида тижорат банклари томонидан имтиёзли кредитлар ажратилди. Аҳоли хонадонларида ҳозирда жами минг бош тез етилувчи бройлер жўжалари парваришланмоқда. Натижада туманда қўшимча иш ўринларини яратиш, аҳолининг қўшимча даромадларини оширишга ҳизмат қилади. Шу билан бирга вилоятдаги ихтисослашган паррандачилик корхоналарини тўла қувват билан ишлатиш масаласи устида ҳам иш олиб борилмоқда. Бугунги кунда Чимён МФЙ, Қўриқ кўчасида яшовчи Мухторжон Расулов, Абдужаббор Йўлдошев, Улуғбек МФЙда яшрвчи Камолиддин Содиқов, Шавкатжон Раҳимовлар хонадонларида 200 бошдан гўштга мўлжалланган бройлер жўжалари парвариш қилинмоқда.
-Мен оила аъзоларим билан бугунги карантин шароитида ишсиз эдик. Фарғона тумани ҳокимлиги вакиллари қишлоғимизга келишиб бир қатор ишларни тавсия қилишди. Менга Чимён бройлер корхонасида ишлаб чиқарилган 1 кунлик жўжаларни парваришлаш маъқул келди. Қийин иш эмас вақтида жўжаларга меҳр ва парвариш керак экан.Жониворларни ўз вақтида корхона томонидан берилган витаминли озуқалар билан парваришлаяпмиз. Улар ҳозир дуркун. Уларни кўриб қувониб-қувониб меҳнат қиляпмиз. Бундан ташқари бир неча кундан кейин уларни корхонага топшириб, ҳақ оламиз. Бандлик туман бўлими томонидан эса 500 минг сўм бизга маблағ берилди. Бунлай имкониятлар ҳурсандмиз, дейди-Шавкатжон Раҳимов.Бугун ҳам ҳудуддаги 20 та хонадонга 200 бошдан жўжа тарқатилди. Ҳайрли ишлар давом эттирилади.