Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ЭНДИ БОШҚАЧА ИШЛАЙМИЗ (ёҳуд раҳбарлар масъулияти ҳақида)
2020-07-27 16:54:11 1497
«Ҳақиқий раҳбар, ҳақиқий етакчи одамларнинг бардошини синаш учун эмас, балки уларга муносиб шарт-шароит яратиб бериш, оғирини енгил қилиш учун раҳбар этиб тайинланади. Барча бўғиндаги раҳбарлар ўзининг одоб-ахлоқи ва маданияти билан ҳаммага ўрнак ва намуна бўлиши зарур». Ш.МИРЗИЁЕВ
Бугун мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, аввало, ҳар бир раҳбардан юксак масъулият, ғайрат-шижоат, ҳалоллик ва садоқат билан ишлашни талаб этмоқда.Фарғона тумани ҳокими Шуҳратжон Мўминов ўтказаётган йиғилишларда барча раҳбарлар кибрга берилмаслиги, катталарни ҳурмат қилиш, ўз қўл остидагиларни таҳқирламаслик, ўзларининг эл-юрт орасидаги мисқоллаб тўплаган обрў-эътиборини тўкмаслик, адолатга ишончига путур етказмаслик, ўзига ва ўзгаларга нисбатан талабчан бўлиш билан бирга, мудом халқ дарди, одамлар ташвиши билан яшаши кераклигини доимо таъкидлаб ўтмоқда. Ҳоким ҳақ. Аччиқ бўлсада, тан олиш керак ҳақиқиатан ҳам кейингги йилларда айрим раҳбарлар ўзининг юриш-туриши, гап-сўзи, муомала-маданияти билан барчага ибрат бўлиши ўрнига кибрга берилиб кетдилар. Ҳатто айрим йиғилишларга, тадбирларга боришни ўзларига эп кўрмай қўйдилар. Орият деган нарсани унитиб қўйдилар. Бу борада президент Ш.Мирзиёевнинг фикрлари ... Ҳаммамизни тарбиялаган, вояга етказган – шу халқ. Барчамизга туз-насиба берган ҳам – шу халқ. Бизга ишонч билдирган, раҳбар қилиб сайлаган ҳам айнан шу халқ. Шундай экан, биз биринчи навбатда ким билан мулоқот қилишимиз керак – одамларимиз билан. Ким билан бамаслаҳат иш тутишимиз керак – аввало халқимиз билан. Шунда халқимиз биздан рози бўлади. Халқ рози бўлса, ишимизда унум ва барака бўлади. Халқ биздан рози бўлса, Яратган ҳам биздан рози бўлади деган доно фикрлар ниҳоятда ўринлидир. Йиғилишда туман ҳокими раҳбар энг аввало, бошқаришни, одамларни ўз ортидан эргаштира олиши кераклиги таъкидлаб, Аллоҳ яратган одамларни таҳқирлаш, дилини оғритиш, шахсиятига тегиш ҳуқуқи ҳеч кимга ваколат берилмаганли, у қандай шахс, хоҳ у оддий фуқаро, хоҳ раҳбар бўлсин, аввало, жамиятдаги меъёрларга амал қилиши, зиммасидаги бурч ва вазифани қонун доирасида, адолат тамойилларига риоя қилган ҳолда бажариши кераклигини айтиб ўтди. Раҳбарлик фақатгина ваколат, мансаб ёки лавозим бўлиб қолмай, балки улкан масъулиятдир. Етакчилик, ҳалоллик, самимийлик, ҳурмат-эътибор, қатъият, ишонч, камтарлик, меҳнатсеварлик ва қўл остидагиларга ғамхўрлик кабилар ҳам раҳбарнинг зарур хусусиятларидандир.Юқори ташкилот томмонидан берилган топштриқни ўз вақтида бажариб, унинг ижроси юзасидан ахборот бериш ҳам масъулият ҳисобланади. Бу ҳам раҳбар этикаси ҳисобланади. Қайта-қайта такрорланишига қарамай ҳамон ишда ўзгариш ясамаган айрим ташкилот раҳбарларига бугунги йиғилишдан ўзларига тегишли хулоса чиқариб олишлари лозим акс ҳолда аттанг асқотмайди.