Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ЭҲТИЁЖМАНД ОИЛАЛАР ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАНМОҚДА
2020-07-29 10:44:51 1200
Фарғона туманида карантин муносабати билан эҳтиёжманд оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида туман ҳокимлиги томонидан бир қатор амалий чоралар кўрилмоқда.COVID-19 коронавируси эпидемик вазиятни, яъни аҳолини вирусдан ҳимояланиш, унинг кўпайиб кетмаслиги ва бу вирусдан батамом қутулиш мақсадида зарур тадбирлар амалга оширилмоқда. Шундай Пандемия пайтида ишсизлар, ёрдам ва кўмакка муҳтож а аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш ҳар бир шахс олдидаги инсонийлик бурчидир. Фарғона туманида ҳам коронавирус инфекциясидан касалланган аҳолини даволаш, ҳамда бошқаларга юқтирмаслик учун изоляцияга олинганлиги ва бу инфекцияни олдини олиш мақсадида ҳам бир қатор ишларҳукуматимиз томонидан кўпгина чора-тадбирлар эълон қилинди. Қурбон ҳайити арафасида туман ҳокими Шуҳратжон Мўминов ташаббуси билан 1 сектор ҳудудидаги 102 та хонадондаги ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш, ночор оилаларга, бемор ва ногиронларга, етим-есирлар, муҳтожлар ҳолидан хабар олиниб, уларга зарур бўлган кундалик озиқ-овқатлар маҳсулотлари етказиб берилди.
Фарғона тумани Ахборот хизмати.