Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ЯХШИЛИКЛАРНИ ОДАМЛАР ОНГИГА СИНГДИРИБ ЯШАЙЛИК
2020-07-29 14:27:57 1257
Ўзим, оилам, фарзандларим соғлиғи учун аввало ўзим жавобгарман деб яшашимиз керак, дейди- Фарғона тумани ҳокими миндонликлар билан бўлган учрашувда.
Туман ҳокими Шуҳратжон Мўминов 27 июль куни Миндондаги “Марказ” маҳалла фуқаролар йиғинида фаоллар билан учрашди. Фуқаролар билан юзма –юз мулоқотда туман раҳбари дастлаб бугунги кунда олиб борилаётган ишлар тўғрисида фаоллар билан ўртоқлашди. Ижтимоий, иқтисодий масалалар улар ечими ҳақида тўпланганларга атрофлича тушунчалар берди. Туман раҳбари йиилганларга ҳудудларда амалга оширилаётган тарғибот ишларига қарамасдан, айрим юртдошларимиз карантин қоидаларига амал қилмаётганлиги алоҳида таъкидлаб ўтди. -Муҳтарам юртбошими ҳар бир йиғилишдан олдин Covid-19га алоҳида тўхталиб ўтаётганликлари бежиз эмас. Офат бизга кириб келди энди биз у билан курашиб, у балони тезроқ даф этишимиз керак. Бунинг учун барча қоидаларига риоя қилиш, қўл бериб кўришмаслик, ниқоб тақиш ва ижтимоий масофани сақлаш, қўлни тез-тез ювиб туриш, болалар ва кексаларга алоҳида эътибор қаратиш керак, дейди Ш.Мўминов. Очиқ мулоқот давомида фуқаролар ўз таклифларини билдирдилар. Маҳалла фаоли. фермер Адҳамжон Ҳамдамов: – Маҳалламизда аҳоли томорқаларида оқин сув етишмовчилиги туфайли сабзавот экинлари етиштиришда муаммолар етарли. -Аҳоли томонидан етиштирлаётган мева ва сабзавот маҳсулотларини қабул қилиб олиш пунктлари қуриш, шаҳобчалар очиш, -Хонадонлар томонидан чиқарилган маиший чиқиндиларни масъул ташкилотлар вакиллари томонидан ўз вақтида олиб кетилишида бир қатор камчиликларга йўл қўйилаётганлигини айтиб ва бу борада ўз таклифларини билдирди. Фуқаро М.Кенжаев қишлоқ марказида қурилиши бошланган бозор мажмуасини тезлатиб берилишини, И.Жўраев ва З.Ҳомиджоновлар тоза ичимлик суви таъминотида юзага келаётган узилишлар, 61-мактаб ва Матонат кўчасидаги ичимлик суви манбаларини туман корхонаси таасаруфига олишга амалий ёрдам беришингизни сўраб туман ҳокимига мурожаат қилдилар. Мулоқот жараёнида аҳолининг ҳақли эътирозига сабаб бўлаётган масалаларни зудлик билан бартараф этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинди.
Фарғона тумани Ахборот хизмати.