Shrift o'lchami Rang Rasm

Ижтимоий тармоқлар

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 28 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ШОҲИМАРДОНЛИКЛАР ДУОГА ҚЎЛ ОЧДИЛАР

×

 2020-08-03 12:51:38    1662

PDF yuklash
Chop etish


Юртбошимиз ташаббуси билан бошланган  эзгу ишлар  Фарғона туманида ҳам кенг қулоч ёйди. Фарғона тумани ҳокими 1-Сектор раҳбари  энг чекка ҳудудларда бўлиб, муборак Қурбон ҳайити муносабати билан  аҳолини қутлади. 
Туман ҳокими Ш.Мўминов Шоҳимардон қишлоғидаги 25 та эҳтиёжманд муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш учун шакллантирилган “темир дафтарлар”га тушган оилаларнинг  ҳар бирига 500 минг сўмдан моддий ёрдам пули  ва озиқ-овқат  маҳсулотлар топширди. Шу куни туман ҳокими маҳаллаларда яшовчи аҳоли хонадонларига кириб, уларни Қурбон ҳайити билан табриклади ва байрам совғаларини топширди. Шоҳимардон қишлоғи, Порсин кўчаси 122-уйда яшовчи Гулбаҳор Мирзоидованинг турмуш ўртоғи Ҳомиджон Йўлдошев иккинчи гуруҳ ногирони, икки нафар фарзандидан бир Ҳайрулло ҳам  тўшакка михланиб қолган.  Оилада меҳнатга яроқли одам йўқлиги сабабли Гулбаҳорхон туман ҳокими Ш.Мўминовга яшаб  турган хонадонини таъмирлаб беришга амалий ёрдам берилишини сўраб, мурожаат қилди.

Сўров шу ернинг ўзида ҳал қилиниб, тез кунларда таъмирлаш ишларига ёрдам бериладиган бўлди. – Турмуш ўртоғим меҳнатга яроқсиз, – дейди Г.Мирзоидова. – Пандемия даврида бироз қийналдик. Шундай пайтда 500 минг сўм пул, озиқ-овқат маҳсулотлари берилди. Туманимиз раҳбарлари Қурбон ҳайити олдидан яна хонадонимизга йўқлаб келганларидан хурсандмиз.Доимо омон бўлишсин.Фаоллар билан бўлган суҳбат давомида меҳнат фаҳрийлар  Зирофатхон Абдулазизова, Баҳодиржон Мараҳимовлар шоҳимардонликларга кўрсатилаётган  эътибор ва ғамҳўрлик учун республикамиз президенти, вилоят ва туман ҳокимларига ўз миннатдорчиликларини билдириб, улар ҳақларига дуо қилдилар.

Фарғона тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.