Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ЁРДОНЛИКЛАР ЭЪТИБОРДА
2020-08-03 12:56:50 1242
Муборак Қурбон ҳайити арафасида туман ҳокими Ёрдон қишлоғига ҳам ташриф буюрди. Бу ерда бўлиб ўтган мулоқотда Ёрдон кўчаси 3-уйда яшовчи Изрохон Қаюмова болалар боғчаси қурилиши учун ер майдони ажратиб бериш, Ёрдон кўчаси 66-уйда яшовчи Муқаддасхон Комилова хасталикларни олдини олиш учун тиббий ускуналар, Вилоятхон Отажонова эса қишлоққа “Тез ёрдам” машинаси ажратиб берилишига амалий ёрдам сўради. Бу мурожаатларга ҳам шу ернинг ўзида ечим топилди.Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватланиб, бу ерда ҳам эҳтиёжмандларга 500 минг сўмдан пул маблағлари ва озиқ-овқат маҳсулотлари берилди. Қурбон ҳайити байрами арафасида Фарғона туманидаги 4 та сектор раҳбарлари ўз ҳудудларидаги Иккинчи жаҳон уруши ва меҳнат фронти қатнашчилари, нуронийлар, ногиронлиги бўлган фуқаролар, чин етимлар, эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олишиб кундалик эҳтиёж учун зарур бўладиган озиқ-овқат, полиз маҳсулотлари, дори-дармонлар жамламалари, шахсий ҳимоя воситаларини тарқатиб уларни байрам билан қутладилар.
Фарғона тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.