Shrift o'lchami Rang Rasm

Ижтимоий тармоқлар

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 12 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

МУНОСАБАТ

 2020-08-03 13:06:38    1169

PDF yuklash
Chop etish


2020 йил 31 июль куни ижтимоий тармоқларда берилган "Фарғона тумани боғча мудиралари қайси маблағига картошка экади?" (https://t.me/sizdantelegram/24054) сарлавхали мақола юзасидан туман ҳокимлиги қуйидагиларни баён қилади.Ушбу хабарда билдирилган танқидий фикр мулоҳазалар ишчи гурух томонидан атрофлича ўрганиб чиқилди. Туман ҳокимлиги хабарда қайд этилган танқидий муносабатларни мавжуд вазиятга мутлақо зид эканлигини аниқлаб қуйидагиларни маълум қилади.Фарғона тумани ҳокимлиги бугунги глобал муаммо - Пандемия шароитида инсон саломатлиги, иқтисодий ислоҳотлар, саноат ва ишлаб чиқариш каби энг зарур масалаларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан билдирилган ва кўрсатиб ўтилган вазифа-топшириқлар асосида самарали ҳал этишга ёндашмоқда. Бу борада озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, унинг захирасини тайёрлаш ҳам муҳим аҳамият касб этади. Шулардан келиб чиқиб, туман ҳокимлиги, туман қишлоқ хўжалиги бўлими, туман деҳқон-фермерлар Кенгаши ҳамкорлигида карантин даврида уйда қолган тумандаги фуқароларга ўзига яқин ҳудудда жойлашган фермер хўжаликлардан ғалладан бўшаган майдонлардан ер олиб картошка экишлари тавсия қилинган. Картошка экиш учун туман ҳокимлиги томонидан ер, сув, қишлоқ-хўжалиги техникалари, уруғ, ўғитлар билан беғараз ёрдам кўрсатилиши тавсия қилинган.  Бундан асосий мақсад - карантин вақтида аҳолини қўшимча даромад манбаига эга бўлиши учун қулай шарт-шароитлар яратиб бериш, аҳолини озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эхтиёжларини қондириш, куз-қиш мавсумида бозорларда қишлоқ хўжалиги махсулотларини нархни кескин ошишини олдини олишга қаратилган.  Туманда ғалладан бўшаган ер майдонларида қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириш учун маҳалла фуқаролар йиғинларида яшовчи кам таъминланган, карантин чекловлари сабабли вақтинча ишсиз қолган фуқаролар, шунингдек туман ташкилотларида ишловчи меҳнат таътилида бўлган фуқаролар хам фойдаланиши тўғрисида тавсиялар берилган. Юқоридагиларга асосланган ҳолда туман ҳокимлиги томонидан  Мактабгача таълим ташкилотларида карантин чекловларидан сўнг иш фаолияти давомида озиқ-овқат захирасини яратилишини инобатга олиб, мактабгача таълим бўлимига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва арзон нархда захирасини яратиш бўйича берилган топшириқлар ТАВСИЯВИЙ характерга эга. Мажбурий тарзда картошка экиш учун топшириқ ёки кўрсатмалар берилмаганлигини хисобга олиб, ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларига бу борада тарқатилган хабар ФЕЙК (уйдирма) эканлигини маълум қиламиз. 

Фарғона тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.