Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
МАҚСАД- КАМБАҒАЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ
2020-08-04 13:25:41 1248
Бугун дунёда юзага келган вазият инсоният олдига иккита муаммони қўйди. Уларнинг ечимини излаш бўйича тезкор чоралар кўриш зарурлигини замоннинг ўзи тақозо қилмоқда. Бу аввало, инсон саломатлиги билан боғлиқ бўлса, иккинчиси бевосита оила даромади, рўзғорни тебратиш билан боғлиқдир.Фарғона туманида камбағалликни қисқартириш борасида кейинги пайтларда бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, ўтган ҳафта сўнгида 3 сектор ҳудудидаги маҳаллаларда паррандачилик йўналишида фаолият бошлаб олишлари учун 22 оилага гўшт етиштиришга мослашган 3300 бош жўжа тарқатилди.
Бу йил 4 та босқичда жами 542 та хонадонга 179 минг бош жўжа тарқатилади. Шунингдек, бу хонадонларга 500 минг сўмдан субцидия бериш борасида тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. - Бугунги кунда яна 64 та хонадон ўрганилиб, уларнинг жўжа боқиш учун ажратилган хоналари кўрилиб, хонадон эгаларига амалий ёрдам берилмоқда. Парранда боқиш фаолиятидан бехабар бўлган хонадон эгалари учун тажрибага эга бўлган мутахассислар бириктирилади дейди, -туман ветернария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими бошлиғи Муҳиддинжон Мирзаев.Бундан ташқари туманда камбағаллликни қисартириш, озиқ овқат хавфсизлини таъминлаш мақсадида 17 минг 425 та хонадонга узум ток ташкил қилиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Бугунгача 29 га майдондаги 251 та хонадонда узум токлар ташкил қилинди. Жами салкам 7 га майдонда ток ташкил қилинди.
Фарғона тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.