Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ДОЛЗАРБ МАСАЛА МУҲОКАМАДА
2020-08-06 18:20:39 1219
Бугун туман ҳокимлиги катта мажлислар залида халқ депутатлари Фарғона тумани кенгашининг навбатдаги ХI-сессияси бўлиб ўтди. Сессияда Фарғона туманида эҳтиёжманд оилаларни ўз аризасига кўра “Темир дафтар”дан чиқариш бўйича олиб борилаётган ишлар юзасидан тумандаги 4 та сектор раҳбарларининг ҳисоботи тингланди. Давлатимиз раҳбари томонидан ўтказилаётган ҳар бир видеоселекторда берилган топшириқлар ижросини таъминлаш, шунингдек бугунги кунда коронавирус пандемияси ортидан пайдо бўлаётган инқирозни енгиб ўтиш, унинг оқибатларини юмшатиш, шунингдек камбағалликни қисқартириш бўйича бир қатор устувор вазифалар белгилаб олинган. Фарғона туманида туман сектор раҳбарлари бошчилигида ишчи гуруҳлари тузилиб, ҳар бир сектордаги ишчи гуруҳлар ва сектор раҳбарлари томонидан мавжуд барча хонадонларга кириб, ҳар бир оиланинг ҳолати ўрганилиб, жами 1558 та камбағал ва эхтиёжманд оилалар рўйхати шакллантирилиб сессия қарори билан тасдиқланган.
Шунга кўра бугунги кунда ушбу 1558 та эҳтиёжманд оилалардаги 6694 нафароила аъзоларини 1265 нафар меҳнатга лаёкатли ишсизларни ташкил этади. Шунингдек йўналишлар бўйича, яъни 601 таси ижтимоий муҳтож оилаларни, 623 таси пандемия оқибатида даромадини йўқотган оилаларни, 163 та кам таъминланган (ВМҚ-44-сонли) оилаларни, 122 та ногиронлиги бор оилаларни ҳамда 49 та якка-ёлғиз оилаларни ташкил этмокда.Давлатимиз раҳбарини Фарғона вилоятига 2020 йил 5-6 июнь кунлари қилган ташрифида “Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг даромадини ошириш бўйича ҳар бир оиладан 1 нафарини бандлигини таъминлаш юзасидан аниқ кўрсатмалар берганлиги, унинг ижроси бўйича бугунги кунда “Темир дафтар"га киритилган муҳтож оилалар ва "Саховат ва кўмак" умумхалқ ҳаракати доирасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан 952 нафар оилалардаги 1099 нафар фуқароларни ишга жойлаштирилди, 749 нафар фуқароларга 244,5 млн. сўмлик ёрдамлар кўрсатилди. Шундан 407 нафар фуқароларга 38,1 млн. сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.
128 нафар фуқароларга 64,5 млн. сўмлик нақд пуллар берилган.105 нафар фуқароларга 59,4 млн. сўмлик чорва ва паррандалар тарқатилган. 109 нафар фуқароларга 82,6 млн. сўмлик бошқа турдаги ёрдамлар кўрсатилган. Шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг ВМФ-346-сонли фармойишига жорий йил 31 август кунидаги “Қурбон ҳайити” муносабати билан “Темир дафтар”га киритилган тумандаги 889 та кам таъминланган ва эҳтиёжмандлар оилаларнинг ҳар бирига 500,0 минг сўмдан бир марталик жами 444 млн. 500 минг сўм миқдорида моддий ёрдам пуллари берилди. Шу билан бирга 700та оилаларга 8 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди. Коронавирус пандемияси шароитида ижтимоий ва турмуш шароити оғирлашган оилаларнинг бандлигини таъминлаш оркали уларга даромад манбаи яратишнинг “Вақтинчалик тартиби” ишлаб чиқилган. Унга кўра сектор раҳбарларининг тумандаги мавжуд 76 та маҳалла фуқаролар йиғинлари ва уларнинг қошида ташкил этилган жамоатчилик Кенгашларининг якуний хулосаларини инобатга олиб, сессия қарори билан 690 нафар (1-секторда 199 та, 2-секторда 102 та, 3-секторда 274 та, 4-секторда 115 та) фуқароларни эҳтиёжманд ва камбағал оилаларнинг бандлигини таъминланиб, яшаш турмуш даражасини яхшиланганлиги сабабли эҳтиёжманд ва камбағал оилаларга эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш “Темир дафтаридан” чиқарилди. Сессияда туман ҳокими Шуҳратжон Мўминов сўзга чиқиб, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган масалалар юзасидан ўз фикрларини билдирди.Сессияда кун тартибида кўриб чиқилган масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.
Фарғона тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.