Shrift o'lchami Rang Rasm

Ижтимоий тармоқлар

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 3 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ГУЛШАНЛИКЛАР СЎРОВЛАРИ ИНОБАТГА ОЛИНДИ

×

 2020-08-07 13:53:35    1319

PDF yuklash
Chop etish


 Гулшан маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган "Қалби Чин Ота" зиёратгоҳида бўлиб ўтган тадбирда Фарғона тумани ҳокими Шуҳратжон Мўминов ҳудуддаги Гулшан, Бой маҳалла, Деҳқонобод, Юқори Гулшан МФЙлари фаоллари билан учрашди.
Туман раҳбари дастлаб ҳудудларида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишларга тўхталиб, коронавирус пандемияси шароитида фуқароларимиз карантин қоидаларига ҳамда тавсияларига риоя қилган холда туман иқтисодиётини ривожлантириш  борасида амалга оширилаётган  ишларига алоҳида урғу берди. Самимий мулоқот давомида 4та МФЙларидан ташриф буюрган фаоллар бирин-кетин сўзга чиқишиб,  ҳудудлардаги  ижтимоий-  иқтисодий масалалар, ўзларини қийнаётган бир қатор муаммолар ҳақида сўз юритдилар.

- Юқори Гулшан маҳалла фуқаролар йиғинидаги "Ўрикзор", "Деҳқонобод" маҳалла фуқаролар йиғинидаги "Чорвадор" кўчаларидаги ички йўлларни асфальт қилиш, Юқори Гулшан маҳалла фуқаролар йиғинидаги  "Ҳамкор" ва "Маматқул" кўчаларини тартибга келтириш ҳамда кўчага шағал ётқизиш, Гулшан МФЙ “Маданият” кўчасини суғориш ва тоза ичимлик сувлари  билан таъминлаш, Деҳқонобод МФЙда куз-қиш мавсумида хонадонларда электр энергияси танқис бўлиши, меъёридан кўп ўчишини олидини олиш  масалаларида амалий ёрдам беришларини туман ҳокимидан сўрашди. 
  - Мен Деҳқонобод маҳалла фуқраолар йиғини "Чорвадор" кўчасида яшайман дейди,- Соҳибжон Худойназаров.   -Эл бошига иш тушган кунларда туман ҳокимлиги томонидан камбағал оилаларга нақд пул ва берилаётган озиқ -овқат маҳсулотлари чинакам ҳайрли ишдир. Бу эътибордан жуда-жуда мамнунмиз. Президентимизнинг мамлакатимизда камбағалликни тугатиш борасида олиб бораётган ташаббуслари беқиёс савобли иш. Уни оддий сўзларда ифодалаш қийин. У кишининг имконияти чекланган оилаларга кўрсатаётган бу каби мурувватли ишларини таърифлай олмайман. Шукр тўрт мужамиз соғ. Энди биз ҳам  қараб турмаслигимиз лозим мен  оилавий тадбиркорлик билан шуғулланмоқчиман шунга менга амалий ёрдам беришларини сўрайман дейди,-  Соҳибжон.  - Туман ҳокими  томонидан масала шу ернинг  ўзида ўз  ечимини топди. Деҳқонобод маҳалла фуқаролар йиғини "Чорвадор" кўчасида яшовчи фуқаро Бобомурод Иброҳимовнинг ҳам тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш масаласига оид сўровига ҳам амалий ёрдам бериладиган бўлди.
Фаоллар томонидан билдирилган барча таклиф ва сўровлар бажарилиши юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, бажарилиши назоратга олинди.
Учрашувда фуқаролар Гулнорахон Мўминова, Ҳавасхон Тўхталиевалар сўзга чиқишиб, Фарғона тумани ҳокимига маъсулиятли ҳамда машаққатли ишларида омад тилаб, ўз миннатдорчиликларини билдиришди.

Фарғона тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.