Shrift o'lchami Rang Rasm

Ижтимоий тармоқлар

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 0 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

УЧИНЧИ СЕКТОРДА

×

 2020-08-07 15:03:04    1152

PDF yuklash
Chop etish


Халқ депутатлар Фарғона туман Кенгаши ХI сессияси қарорлари ҳаётга тадбиқ этилмоқда.

Бандликни таъминлаш, янги иш ўринлари яратиш долзарб вазифа. Бугунги кунда аҳолини камбағалликдан чиқаришда кўрилаётган чораларнинг кўпчилиги муваққатлиги якун топмоқда. Туман ҳокими Шуҳратжон Мўминов ташаббуслари билан бу борада бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Бугун Фарғона туманидаги 4та сектор раҳбарлари ўз ҳудудларидаги бўйича амалга оширилаётган катта-катта лойиҳалар, кўрилаётган чора-тадбирларни ўз назоратларига олганлар. Улар Статистик маълумотларга эмас ҳақиқий аҳволни ўз кўзлари билан кўриб, хонадонма-хонадон юриб ҳақиқий аҳволга баҳо бермоқдалар.

Фахриддин  Хаитов раҳбарлик қилаётган  3-секторида ўрганишлар натижасида  543 та эҳтиёжманд ва кам таъминланган оила мавжудлиги аниқланди. Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, туман аҳоли сонига нисбатан камбағаллик даражаси 8 фоизни ташкил этади.

Суратда: 3-сектор раҳбари, туман ИИБ бошлиғи Фахриддин  Хаитов  “Марказ” МФЙ, “Матонат” кўчаси 115-уйда яшовчи  Фаррухбек Абудусижобовнинг  “Миндон зиё” оилавий корхонасида ташкил этилган иссиқхоналарни кўздан кечирмоқда.

Жорий йил бошидан ҳозирга қадар ишлаб чиқилган чора-тадбирлар дастурига мувофиқ, амалга оширилган ишлар натижасида аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш давлат сиёсатининг устувор йўналишлари сифатида қўйилгани ҳозирги оғир вазиятда аҳолининг мустаҳкам ижтимоий ҳимоясини таъминлашга йўл очмоқда.

Аксарият камбағал оилаларда меҳнатга лаёқатлилар бор. Улар ишга жойлаштирилса, бу ўз-ўзидан оилалар даромади ошишига хизмат қилади. Шу тариқа оила камбағалчиликдан чиқади, аҳолининг турмуш даражаси ошади. 3-секторда 274 та фуқароларни эҳтиёжманд ва камбағал оилаларнинг бандлигини таъминланиб, яшаш турмуш даражасини яхшиланганлиги сабабли “Темир дафтаридан” чиқарилди.

Йигирмадан ортиқ  оилага субсидия асосида ер тақсимланиб берилган бўлса, ўндан  оилага иссиқхона, бир неча хонадонларга  уруғ ва кўчатлар етказиб берилди ҳамда ҳозиргача 10 та оилалар жўжа боқишга жалб этилди..

– Ёш оила бўлишимизга қарамасдан, мен ва турмуш ўртоғим ишсизмиз. Шу сабабли кичик томорқамизда деҳқончилик билан машғулмиз, – дейди тумандаги  миндонлик  вақтинча ишсиз  Фаридахон Ҳошимова. – Иқтисодий етишмовчилик туфайли иссиқхона қуришга қурбимиз етмасди. Туман ИИБ ходимлари кўмагида томорқамизда иссиқхона барпо этдик. Айни пайтда яратилган имкониятлардан унумли фойдаланиб, томорқамиздан мўл ҳосил олиш ҳаракатидамиз.

Учинчи секторда камбағалликни қисқартириш борасида ҳудуд бўйлаб кенг кўламли самарали ишлар давом этмоқда.

Фарғона тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.