Shrift o'lchami Rang Rasm

Ижтимоий тармоқлар

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 4 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Фарғона туманидаги тез тиббий ёрдам бўлимларида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда

×

 2020-08-07 15:16:19    1251

PDF yuklash
Chop etish


Пандемия шароитида тез тиббий ёрдамга бўлган талаб кескин ошган. Шу боис шошилинч ва биринчи ёрдам кўрсатиш сифатини яхшилаш, унинг моддий-техник базасини мустаҳкамлашни вазиятнинг ўзи тақозо этмоқда.

Фарғона туманида 4 та тез тиббий ёрдам пункти ва унга бириктирилган 4 та тез тиббий ёрдам шаҳобчалари мавжуд. Вилоят ҳокимининг топшириғига биноан ҳар бир тез тиббий ёрдам бўлимларининг ҳар бирига қурилиш ташилотлари бириктирилиб, таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Барча тез тиббий ёрдам пунктларини мебел ва жихозлари учун 40 млн. сўм маблағ ажратилган. Ҳозирги кунга қадар 1 дона кондиционер, 2 дона музлатгич келтирилган.

Вилоят ҳокимининг 2020 йил 2 августь кунгги топшириғига асосан пандемия даврида аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш ҳамда аҳоли саломатлигига бўлган эътиборни ошириш мақсадида туман ҳокимлиги томонидан 4 та тез тиббий ёрдам пункти ва унга бириктирилган 4 та тез тиббий ёрдам кўрсатиш шахобчалари кўриб чиқилди. Хозирги кунда туман ҳудудидаги “Қўрғонтепа” тез тиббий ёрдам бўлимига “Иморат қурилиш инвест” х/к, “Хонқиз” тез тиббий ёрдам бўлимига “Чимён имкон қурилиш” х/к,  “Аввал” тез тиббий ёрдам бўлимига “PLAMDEM”х/к, “Водил” тез тиббий ёрдам бўлимига “Сардор қурилиш ва таъмирлаш”, “Фарғона пирамида файзли” х/клари, “Лоғон” тез тиббий ёрдам бўлимига “Нур Қурбон қурилиш” МЧЖ, “Оқбилол” тез тиббий ёрдам бўлимига “Мирзо Қурбон ХК”, “Миндон” тез тиббий ёрдам бўлимига “Икром бинокор қурилиш” х/к, “Чимён” тез тиббий ёрдам бўлимига “Шукрона файзли замини” хамда “Умарбек билдинг” МЧЖлари бириктириб берилган ва хозирги кунда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, туман аҳолисига пандемия вақтида малакали шошилинч ёрдам кўрсатиш, шифокорлар ўртасида касалланишни олдини олиш, касалликни бошқа беморларга юқтирмаслик мақсадида вилоят ҳокимлиги томонидан 1 та янги Дамас русумли тез тиббий ёрдами машинаси харид қилинди ва “Водил” тез тиббий ёрдам бўлимидаги мобил эпидемиологик гуруҳ учун алоҳида ажратиб берилди.

Бу рақамларни яна бошқача таърифлаш ҳам мумкин. Яъни, тез тиббий ёрдами чақирувлари сонининг ошиши аҳоли орасида ўз соғлиғига эътибор ошиб бораётганлиги, айниқса, тана ҳарорат кўтарилиши билан боғлиқ ҳолатларда зудлик билан врач маслаҳатига мурожаат қилишлари, бирламчи тиббий санитария тизимида касалликларни эрта аниқлашга қаратилган чора-тадбирларнинг ижроси деган хулоса қилиш мумкин. Беморларда дастлабки касаллик симптомлари қанчалик эрта аниқланса, уни даволаш шунчалик осон ва асоратсиз кечади.

Айни вақтда таъмирланаётган тумандаги тез тиббий ёрдам бўлимлари қуйидаги фото лавҳаларда акс этган.

“Водил” тез тиббий ёрдам бўлими:


Фарғона тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.