Shrift o'lchami Rang Rasm

Ижтимоий тармоқлар

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 15 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ВОДИЛЛИКЛАР ШУКРОНА БИЛАН ЯШАЙМИЗ!

×

 2020-08-07 18:35:57    1210

PDF yuklash
Chop etish


Пандемия ҳаётимиздаги камчиликларни, кўплаб масалаларни турмушга татбиқ этиш вақти келганини кўрсатиб берди. Эътибор бермаган, балки назаримизга ҳам илмаган муаммолар кўзгуда ўзимизни ўзимизга кўрсатди. Ярим йилдан ошдики, коронавирус пандемияси бутун дунё кун тартибида турган долзарб масаладир. Бу бало дунё аҳлини лол қолдирияпти.  Ҳозиргача давоси топилмаяпти. Карантин талаблари ҳаётимизга, турмушимизга,  иқтисодиётимиз қолаверса  аҳоли даромадларига ўз таъсирини ўтказди. Қанчадан қанча одамларимиз ишсиз қолди. Ана шу жараёнда аҳолининг ижтимоий ҳимояси билан боғлиқ ислоҳотларни жадаллаштириш, бу борада самарали чораларни тезкорлик билан ишлаб чиқиш ва ҳаётга татбиқ этиш энг биринчи масала эканлигини ҳаётнинг ўзи кўрсатиб турибди, дейди—   водиллик маҳалла фаоллари билан учрашувда Фарғона тумани ҳокими Шуҳратжон Мўминов.

Очиқлик ва ошкоралик тарзда ўтган учрашувда туман ҳокими одамлар билан чин дилдан мулоқат қилди. Бу ерда ҳам фуқаролар ўзларини қийнаётган масалалар юзасидан туман раҳбарига юзландилар.

Туманимиз раҳбари барча ечимини кутаётган масалаларни ижобий ҳал этилишига, уларни бирма-бир раҳбарлар билан ўрганиб, барча мурожаатлар назоратга олинганлигини таъкидлаб ўтди.

 Ғофуржон Йўлдошев кўп йиллар халқ хизматида бўлган, маҳалладошларининг иссиқ совуқ кунларида асқотган фаоллардан бири. Тадбирда сўз олиб аввало туман ҳокимининг фаолиятига омадлар тилаб, ҳар қандай шароитда янги раҳбар Шуҳратжон Мўминовни қўллаб-қувватлашларини билдирдилар.

— Ёшим 70дан ошди. Неча-неча раҳбарларни кўрдик. Ҳанузгача биронта раҳбарни халқни ичига кириб мулоқот қилганини билмаймиз. Янги ҳокими Шуҳратжон бир неча маҳалламизга келиб кам таъминланган, ночор “Темир дафтарга” киритилган   оилалар ҳаёти, турмуш шароити билан танишиб кетдилар. Кам таъминланганларга ҳар томонлама кўмак берилмоқда. Менга Ш.Мўминовнинг шижоати, одамлар билан муомласи маъқул келди. Энг асосийси ваъда бердими бажарар экан. Бундай раҳбарлар сира кам бўлмайдилар. Биз  маҳалла фаоллари ҳокимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаймиз. Доимо халқимиз бахтига саломат бўлсинлар дейди—  фаоллардан бири Солижон Пўлатов.

— Биз водилликлар шукроналик билан яшашимиз керак. Тўғри айрим муаммолар йўқ эмас. Уларни ҳал этиш мумкин. Ҳадеб нолаверсак, ишимизда унум бўлмайди. Бу Аллога хуш келмайди. Ҳар биримиз келажакни ўйлаб иш юритишимиш керак. Мен туманимиз ҳокимини биринчи марта кўрдим. Анча дадил, кўринишидан ишчан, серҳаракат, шижоатли, бир сўзли инсонга ўхшайди. Мен Ёшларобод ўрамига саноат корхонаси қурилишига ёрдам сўрадим. Чунки,  қишлоғимизнинг 80 фоизидан ортиғи адашмасам ёшлардан иборат. Агар саноат корхонаси қурилиб фойдаланишга топширилса, оддий муамоларимиз ўз-ўзидан ҳал бўлаверади. Мен туман ҳокими ишларига  Яратгандан ривож, ўзларига сиҳат-саломатлик  тилайман, дейди— Беруний МФЙ раисининг кексалар ва фахрийлар бўйича маслахатчиси, Абдумўмин Дадажонов.


Фарғона тумани Ахборот хизмати.