Shrift o'lchami Rang Rasm

Ижтимоий тармоқлар

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 0 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ДУОЛАР ИЖОБАТ БЎЛАДИГАН КУН

×

 2020-08-11 14:12:13    1345

PDF yuklash
Chop etish


Фарғона тумани ҳокими  Шуҳратжон Мўминов бугун  Водилдаги  туман маданият уйи мажлислари  залида “Ямбароқ”,  “Юксалиш”, “Новкент”, “Тошқўрғон Азиз”, “Каптархона”,  “Ёйилма”,  “Шоҳимардонобод” , “Барқарор Ҳамжихатлик”  маҳалла фуқаролари йиғинлари  фаоллари  билан  учрашув ўтказди.  Самимий мулоқот давомида ҳудудлардаги  ижтимоий,  иқтисодий масалалар билан боғлиқ муаммолар ҳақида гап борди. Унда фуқаролар ўзларини қийнаётган камчиликларни рўй-рост айтишиб, туман ҳокими билан дилдан суҳбатлашдилар. Новкент қишлоғи  “Юксалиш”  МФЙ Хусанбой Саримсоқов  куюкчанлик билан гапириб бир неча йиллар олдин Новкент қишлоғи марказида тоза ичимлик суви учун қудуқ кавланган бўлсада, у ҳануз ишга туширилмаганлигини таъкидлади. Шунингдек қишлоқнинг ички йўлларини тартибга келтириш бўйича туман ҳокимига ўз таклифларни билдирди. “Юксалиш”  МФЙ,  “Наво” кўчасида яшовчи Жўрабек Эрдавлатов бир неча йиллардан буён боғдорчилик билан шуғулланади.
35-40 йиллик дарахтлар ҳозирда анчагина ҳосилдан қолган  айрим дарахтлар касаликка чалинган. Тумaн ҳокими Ж.Эрдавлатов саволларига жавоб бериб боғни янгилаш, интенсив боғ ташкил этиш,  серҳосил, бозорбоп  мева навларини танлашнишни тавсия қилди. Томчилатиб суғориш ва янги боғ ташкил этиш бўйича кредит маблағларни олишга амалий ёрдам  берилишини айтганда боғбон ҳокимга ўз миннатдорчилигини билдирди. Шундан сўнг сўзга чиққан фуқаролар  “Новкент” МФЙ худудидаги кўп қатновли чорраҳага ҳаракатни тартибга солиш мақсадида светафор ўрнатилиши, “Тошқўрғон Азиз” МФЙда жойлашган 12-мактабгача таълим муассасаси жойлашган ички йўлнинг 500 метр қисмини асфальт қилиш,  “Шоҳимардонобод”  МФЙ  ички йўлларни асфальтлаштириш,  “Ямбароқ” МФЙ худудидаги мактаб автомобиль  йўлида жойлашганлиги сабабли,  катта йўлга ҳаракатланувчи автотранспорт воситалари ҳайдовчиларининг тезликни меъёридан оширмасликлари учун тегишли йўл белгилари ташкил этишга амалий ёрдами кераклигини таъкидлашди.

Шунингдек,  “Тошқўрғон Азиз” ҳамда “Шоҳимардонобод” МФЙлари ҳудудида ичимлик суви чиқариш учун тегишли ишлар амалга оширилган бўлиб, ҳозирда сув ҳажмини кўпайтириш мақсадида мавжуд сув насосни компрессор орқали тозалаш ишларини амалга оширишга,  “Ёйилма”,  “Юксалиш” МФЙ ҳудудида яшовчи фуқароларга тоза ичимлик суви  таъминотини яхшилашни ҳал этиб берилишини сўрадилар. “Шоҳимардонобод” , “Ямбароқ”, “ Юксалиш”  МФЙ вакиллари томнидан ҳудудлардаги мавжуд тронсформаторларни алмаштириб беришни сўраб қилинган мурожаатлар шу ернинг ўзида ҳал этилиб, туман ҳокими томонидан  юқоридаги муаммолар шу йилнинг 3-4 чораклари  давомида ҳал этилиши  билдирилди.   –  Мен Шоҳимардон қишлоғининг  “Кўк тош” кўчасида яшайман. Оила аъзоларим билан Шоҳимардонга  уйимизга ўтиб олишга ёрдам сўраган эдик туман ҳокими бизни қўлладиган бўлдилар биз бундан ҳурсандмиз дейди- Сардорбек Мастонов.
“Меҳнат Обод”  МФЙ, “Олчазор” кўчаси 34-уйда яшовчи I гуруҳ ногирони Орифжон Исмоилов ва унинг турмуш ўртоғи  II гуруҳ ногирони Олтиной Исмоиловалар туман ҳокимига қайнотасига қарашли 0,21 га ҳовли жойидан 0,04 га уй жой қуриш учун ажратиб берилишини сўраб мурожаат қилдилар. Туман ҳокими шу ернинг ўзидаёқ ногиронларни ҳар томонлама қонуний ҳуқуқларинии тиклаш, уларни  моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш тўғрисида тегишли раҳбарларга топшириқлар бериб ижросини ўз назоратига олди. Ҳар икки ногирон туман раҳбарига кўрсатилаётган инсонпарварлик ёрдами учун миннатдорчилик билдиришиб,  бир неча йиллардан буён ҳал этилмай келаётган муаммолари ҳал этилаётганлигидан мамнун бўлишиб,  кўзда ёш билан туман ҳокими  ҳаққига дуолар қилдилар.      Мулоқот жараёнида аҳолининг  ҳақли эътирозига сабаб бўлаётган   масалаларни зудлик билан бартараф этиш юзасидан мутасаддиларга кўрсатмалар берилди, ижро назоратга олинди.Самимий, очиқ мулоқот тарзида бўлиб ўтган учрашувда  жисмоний  шахсларнинг мурожаатларини тинглаш асносида мавжуд масалалар  ечимида  фуқароларнинг бурч  ва вазифалари, ҳуқуқий   билим ва кўникмаларини  ошириш, ҳуқий маданиятини риожлантириш, қадриятларимизга риоя қилиш каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.Туман ҳокими яна бир бор тадбир иштирокчиларига мурожаат қилиб,  уларни карантин қойидарига тўлиқ риоя қилишларини кексалар ва болаларни эҳтиёт қилишлари,  Коронавирусга қарши курашда туман раҳбарияти ҳар бир фуқаро билан исталган вақтда тўғридан-тўғри мулоқотга тайёрлигини билдирди.Ҳа, туман ҳокими ҳақ гапни таъкидлади. Бугун барча бирлашиб курашиши, ҳамкорликда ҳаракат қилиш,  асоссиз ваҳимага берилмай, жамоат хавфсизлигини таъминлашлари  зарур.   Юқумли касалликлар пайдо бўлиши ёки тарқалишининг олдини олишни амалга ошириш, санитарияга оид қонун ҳужжатларини ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш учун жавобгарлик ва жазо муқаррарлигини  унутмасликлари керак.

Фарғона туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.