Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
СЕКТОР РАҲБАРИ КАМ ТАЪМИНЛАНГАН ОИЛАЛАР БИЛАН ЯҚИНДАН ТАНИШМОҚДА
2020-08-11 14:20:00 1337
Қурбон ҳайити арафасида 3 сектор ҳудудидаги турмуши оғир камбағаллик даражасига тушиб қолган, ижтимоий ёрдамга муҳтож бўлган оилаларга сектор раҳбари бошчилигида 500 минг сўмдан моддий ёрдам пул маблағлари эҳтиёжманд оилалар етказилган эди.3 Сектор раҳбари Пандемия даврида кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож 543 та эҳтиёжманд ва кам таъминланган оилаларнинг ҳар бирига бирма-бир кириб улар холидан ҳабар олиш билан бирга ҳақиқий аҳволни ўз кўзлари билан кўриб, уларнинг турмуш шароитлари билан яқиндан танишиб чиқмоқда. Бугун Бандликни таъминлаш, янги иш ўринлари яратиш долзарб вазифа. Буни тўғри ҳис этган сектор аъзолари бу борада бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Фарғона тумани ИИБ бошлиғи, 3сектор раҳбари подполковник Ф.Т.Хайитов “Қўриқ” МФЙ, “Мусича” кўчаси 88-уйда яшовчи, кам таъминланган фуқаро Халимжон Хошимов ташриф буюрди. Оиланинг ҳақиқий аҳволи билан яқиндан танишди.
Яқинда кам таъминланган фуқаро Х.Хошимовга кичик бизнесинин ривожлантириши учун субсидия асосида иссиқхона ташкил этиб берилган эди. Ҳозирда унинг ушбу бизнесини ривожлантиришга кўмаклашиш мақсадида 3 сектор раҳбари иссиқхонага 10 туп лимон кўчати экиб бериб хонадонга кўмак бермоқчи.
Фарғона тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.