Shrift o'lchami Rang Rasm

Ижтимоий тармоқлар

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 16 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ДИЛЛАРДА ҚУВОНЧ БИЛАН....

×

 2020-08-11 18:33:09    1172

PDF yuklash
Chop etish


Президент фармони ва ҳукумат қарорига мувофиқ Фарғона туманидаги эҳтиёжманд оилаларга Пандемия даврида ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларини қўллаб-қувватлаш мақсадида бир марталик ёрдам нақд пул шаклида тарқатилмоқда.Фарғона туманида Карантин даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган "Темир дафтар"га киритилган оилалар ҳамда моддий ёрдам ва ижтимоий кўмакка эҳтиёжманд оилалар қайтадан кўриб чиқилди. Янгиланган рўйхат бўйича эҳтиёжманд оилаларнинг ҳар бир аъзосига 220 минг сўмдан пул тарқатилмоқда.Кам таъминланган эҳтиёжманд оила вакиллари Президент томонидан кўрсатилаётган бундай ғамхўрликлардан рози бўлишиб, Президентимизга ўз миннатдорчиликларини билдириб ўтдилар. “Ғамхўрлик учун Президентга раҳмат. Сира кам бўлмасинлар! Ш.Мирзиёевнинг бундай  фазилатларидан мамнунман" - дейди  “Саноат МФЙ ” 8- март  кўчаси да яшовчи  83 ёшли Тожихон ая  Даминова. -Кеча туманимиз ҳокими бизга ўхшаган “темир дафтар”га тушган оилаларга кириб хол-аҳвол сўраб озиқ-овқат маҳсулотлари билан сийлаган эдилар. Бугун Пошомиз  880 минг сўм  пул юборибдилар.  Фарзандларидан айрилган, боқувчисини йўқотган  биздек инсонларга кўрсатилаётган  эътибордан хурсандмиз. Илоҳим уларнинг  умрлари узоқ бўлсин. Юртимизга  кўз тегмасин. Яратган балолардан сақласин дейди- онахон кўзларида қувонч ёшлари билан дуога қўл очиб.«Юртимиз тинч бўлсин, юртбошимизни умрлари узоқ бўлсин» дейди Ҳосилот МФЙда яшовчи  яна бир эҳтиёжманд оила аъзоси 87 ёшли Дилбархон момо Тешабоева.



Фарғона тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.