Shrift o'lchami Rang Rasm

Ижтимоий тармоқлар

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 14 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

САЙЁР ҚАБУЛ ВА ИЖРО

×

 2020-08-17 15:15:25    1087

PDF yuklash
Chop etish


Ҳаётда кимдир сизни тингласа, ташвишларингизни жон қулоғи билан эшитиб кўмакдош бўлса, унинг оғирингизни енгил қилиш учун шай турганини ҳис этсангиз, бу нақадар бахт.
Фарғона тумани ҳокими Шуҳратжон Мўминов ташаббуси билан ҳаётга татбиқ этилган, туманмизни ҳар томонлама ривожлантириш,  халқ билан очиқ-ошкора мулоқот қилишнинг янгича тизими — Сайёр қабуллар ташкил этилганидан кейин халқнинг реал ҳаётидан хабардор бўлиш, одамларнинг кўп йиллик муаммоларини, талаб ва эҳтиёжларини яқиндан ўрганиш, уларни ҳатто жойида ҳал этиш, зарур чора-тадбирларни белгилаб, ижтимоий адолатни таъминлаш имконияти пайдо бўлди.Туман раҳбари ҳар бир МФЙларидаги  аҳоли вакиллари билан бўлиб ўтган учрашувида  билдирилган таклиф ва сўровларни ўз назоратига олган. Унинг бажарилишини таъминлаш юзасидан назорат ўрнатган. Ижрони амалга ошириш мақсадида жойларда бир қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда.Маҳалла фуқаролар йиғинлари фаоллари  билан бўлиб ўтган учрашувда  Водил қишлоғи “Дилкушо” МФЙ  “Пахтакор”  кўчасида яшовчи фуқаролар Урайим Усмонов,  Турсинали Умаровлар аҳолини тоза ичимлик суви билан таминлашга амалий ёрдам беришни  сўраб, туман ҳокими Шуҳратжон Мўминовга мурожжат қилган эдилар.Бу масала мутахассислар томонидан жойида ўрганилиб, 5 кунда маҳаллага 900 метр ичимлик суви тармоғи тортилди.  Бунинг учун 13 млн.200 минг сўм маблағ сарфланди.

Фарғона тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.