Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
МОДДИЙ ЁРДАМ ПУЛЛАРИ ЎЗ ЭГАЛАРИГА ЕТКАЗИЛДИ
2020-08-18 10:57:41 1318
Фарғона туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ «темир дафтар»га киритилган камбағал оилаларнинг ҳар бири аъзосига 220 минг сўмдан моддий ёрдам пуллари тарқатиш ишлари якунланди.
Ишчи гуруҳ аъзолари секторларга бириктирилган банк ходимлари билан тумандаги 76 та МФЙларидаги эҳтиёжманд оилалар хонадонига бориб, пул маблағларини ўз эгаларига етказди.
— Биринчи гуруҳ ногирониман, — дейди “Ҳосилот” МФЙ, “Сув бўйи” кўчасида яшовчи Дилшод Содиқов. — Фарзандларим карантин сабаб ишсиз қолишганди. Очиғи, бир жойдан бир сўм келмагандан кейин рўзғор тебратиш осон эмас экан. Бунинг устига озиқ-оқват масалаларида бир оз ўйланиб тургандик. Бугун ҳокимият ходимлари уйимизга келишиб, озиқ-овқат, сабзавот маҳсулотлари ташлаб кетдилар. Туманимиз ҳокими янги бўлган у кишини ҳақларига роса дуо қилдик. Бундан ташқари оиламиз аъзоларинг ҳар бирига 220 минг сўмдан моддий ёрдам пули берилди.
Қийин вазиятда биз каби қўли калта фуқароларини қўллаб-қувватлаётган давлатимиз раҳбарига минг раҳмат!
Фарғона туманида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг шу йил 29 июлдаги қарори билан Фарғона туманидаги 4 та сектор ҳудудидаги 889 та эҳтиёжманд оилаларга 444 миллион 500 минг сўм, Президентимизнинг жорий йил 30 июлдаги “Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги навбатдаги фармони билан 1775 та оиланинг 6672 нафар аъзоларига жами 1 миллиард 467 миллион 840 минг сўм пул маблағлари тўлиқ тарқатилди. Маблағларни эгаларига топширишда жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Фарғона тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.